» “Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК ва “Ёш алангачи” болалар оромгохи маъмурияти хамкорлигида, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгохида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК ва “Ёш алангачи” болалар оромгохи маъмурияти хамкорлигида, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгохида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Автор: info от 24-07-2017, 15:41

 

2017 йилнинг 11 июл куни жамиятга қарашли “Ёш алангачи”  болалар оромгоҳининг III-босқичига дам олиш учун жамият ишчи-ходимлари,   туманнинг кам таъминланган оилалари ва жамият нафақахўрлари фарзандлари ҳамда Китоб мехрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат  737 нафар болалар яшаб турган манзилларидан жўнатилди. Болаларни барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда болалар оромгоҳига етказиш ишлари жамият маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК  ходимлари ҳамда  ички ишлар  ходимлари  томонидан  ҳамкорликда амалга оширилди.  Шу йилнинг  14-15 июл кунлари жамият касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al”  ССК,  оромгоҳ маъмурияти ходимлари томонидан  ҳамкорликда болалар оромгоҳида бир қатор маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари ташкил қилинди. Қуйидаги  ўтказилган  спорт  турлари “Ёш алангачи”  болалар оромгохининг  маъмурияти  томонидан  тузилган  низом  асосида  олиб  борилди.

         Ўзбегим ўғлонлари кўрик танловида Қўзиев Жавохир 1-ўринни, Шодмонқулов  Назирбек 2-ўринни ва Ўктамов Ғиёс 3-ўринни эгаллашди.

        Акварелда расм чизиш бўйича Хайитов Мухаммад, Жураева Мадина хамда Мейлиев Санжарларни чизган расмлари бош совринларга лойиқ деб топилди.

        Спортнинг  футбол  тури буйича “Mash`al” ССК   жамоаси  билан “Ёш алангачи”  болалар  оромгохи  жамоаси  ўртасида ўйин бўлиб ўтди бунда “Ёш алангачи”  болалар  оромгохи  жамоаси   ғолиб  чикишди,  ўйин  якунида  волейбол  уйинлари  бўлиб  ўтди  бунда  ҳам  Ёш алангачи  болалар  оромгоҳи  жамоаси   ғолибликни  қўлдан  беришмади.

17-июн куни Оромгоҳ маъмурияти томонидан ташкил қилинган ёпилиш маросимида Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССКходимлари  иштирок этишди. 1-босқичда ўтказилган  тадбирлар ғолибларига эсдалик совғалар ва мақтов ёрликлари  топширилди. 23 июл куни болалар, оромгоҳдан ўзлари яшайдиган манзилларига жўнатилди.

 

Маълумот тайёрлади:

Касаба уюшма қўмитаси 

йўриқчиси  Ғ.И.Ҳамроев.

“Машъал”ССК мураббийси:

        М.Қ.Темиров

 

“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК ва “Ёш алангачи” болалар оромгохи маъмурияти хамкорлигида, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгохида ўтказилган тадбирлар тўғрисида
“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК ва “Ёш алангачи” болалар оромгохи маъмурияти хамкорлигида, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгохида ўтказилган тадбирлар тўғрисида
“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти Касаба уюшма қўмитаси, “Mash`al” ССК ва “Ёш алангачи” болалар оромгохи маъмурияти хамкорлигида, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгохида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз