» Ҳар бир инсоннинг кўнглида, қалбида Ватан туйғуси жўш уриб, Она ватанга муносиб фарзанд бўлишга интилади.

Ҳар бир инсоннинг кўнглида, қалбида Ватан туйғуси жўш уриб, Она ватанга муносиб фарзанд бўлишга интилади.

Автор: info от 21-08-2017, 13:29

     Ҳар бир инсоннинг кўнглида, қалбида Ватан туйғуси жўш уриб, Она ватанга муносиб фарзанд бўлишга интилади.

 

    “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” “Муборакнефтгаз” МЧЖ бошланғич ташкилоти аъзоси ёш ижодкор Лола Жўраеванинг шеърларида ҳам юртга садоқат, гўзал табиат ва навқирон қалбнинг сўзга шайдолиги яққол акс этган.

 Лола Жўраева 1987 йил 3 январда Муборак туманининг Машъал маҳалласида таваллуд топган. 1994 йилда Ибн Сино номли 5 ўрта таълим мактабига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирда “Муборакнефтгаз” МЧЖнинг Қишлоқ хўжалиги бўлимида референт  вазифасида фаолият олиб бормоқда.

 

                    Юртим                                                                 

Сенинг тарифинга тилим лол юртим

Томиримда жўш урган қонимсан менинг,

Отамдан-онамдан ягона мерос

Жонимдан азизроқ жонимсан мениг

                   *  *  *  *

Наинки қонимсан наинки жонинм

Суянсам бир суянч тоғимсан менинг

Тунлари осуда йўллари ойдин

Фарзандим улғайган боғимсан менинг

 *  *  *  *

Гўдак кулгусидек беғубор беғам

Тинч отган мусаффо тонгинга шукур

Ўзига бек дея қаддимни керган

Ўзбек деган номинга шукур.

Тўртликлар ...

Йиғлашга йўқ менда ихтиёр

Сабир тошларидан олган бардошман.

Бевафо кўнгиллар уволи бўлиб

Қорларнинг остида қолган кўз ёшман

                             * * * *

Кўнглимнинг бахори эрур мухаббат

Тилимнинг ашёри эрур мухаббат

Мен нечун боримни этмайин нисор

Қалбимнинг тумори эрур мухаббат

 

Ҳар бир инсоннинг кўнглида, қалбида Ватан туйғуси жўш уриб, Она ватанга муносиб фарзанд бўлишга интилади.

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз