» “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Автор: info от 30-08-2017, 10:20

“Muborakneftgaz” MCHJ  маъмурияти  ходимларининг бўш  вақтларини  мазмунли  ўтказишлари  учун  хафтанинг  сешанба, пайшанба  кунлари  ишдан  кейин  спорт  билан  шуғулланишларини мунтазам  равишда  ташкил  қилиниб  борилмоқда. Бундан ташқари “Muborakneftgaz” MCHJга қарашли барча кон, цех, мажмуаларда ишлаётган ишчиларни дам олиш вақтларини мароқли ўтказишлари учун шарт шароитлар яратилмокда.

 2017 йилнинг 21 июл куни Қултоқ, Помуқ, Алан, Гирсан, Чўлқувар, Арниёз  конлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича “Алан” кони жамоаси, волейбол бўйича Помуқ конлари биринчиликни қўлга киритишиб финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

2017 йилнинг 25 июл куни “Ўртабулоқ Денгизкўл” мажмуасида бўлиб ўтиб футбол бўйича “Денгизкўл” кони жамоаси, волейбол бўйича Сомонтепа кони биринчиликни эгаллаб финал босқичига йўлланма олишди.

2017 йилнинг 28 июл куни Шимолий Ўртабулоқ мажмуасида футбол бўйича “Жанубий Кемачи” кони, волейбол бўйича Шимолий Ўртабулоқ конлари финал босқичига йўлланма олишди.

2017 йилнинг 4 август куни Кўкдумалоқ мажмуасида футбол бўйича сиқув компрессор станцияси, волейбол бўйича қатламга газ хайдаш жамоаси биринчиликни қўлга киритиб финал босқичига йўл олишди.

2017 йилнинг 11 август куни шахар минтақасида жойлашган кон, цех-участкалар ўртасида футбол бўйича МГҚИБ жамоаси, волейбол бўйича Автотранспорт цехи жамоалари финал босқичига йўлланмани қўлга киритишдилар.

Шу йилнинг 25 август куни “Зеварда” мажмуаси ишчилар шахарчасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ мажмуа, кон цех участкалари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

 Футбол мусобақаси учрашувлари қизғин ва муросага бой учрашувлар бўлиб ўтди. Мусобақанинг ярим-финал  босқичида  “Механика таъмир” цехи жамоаси хамда “Жанубий Кемачи” кони жамоаси, “МГҚИБ” жамоаси хамда “Тезкор” гурухи  жамоалари   ўртасида ўйинлар бўлиб ўтди ва финал босқичига “Механика таъмир” цехи  жамоаси хамда “МГҚИБ”  жамоалари ўртасида бўлиб ўтди, учрашув жуда қизғин ва муросага бой бўлиб ўтди, якунда  “Механика таъмир” цехи  жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб Бешимов Ўктам топилди.

Мусобақанинг энг фахрий ўйинчиси Орипов Тўймурод топилди.

1-ўрин “Механика таъмир” цехи жамоаси

2-ўрин “МГҚИБ” жамоаси

3-ўрин “Жанубий Кемачи” жамоаси   

Мусобақалар якунида ғолибларга эсталик совғалар,  кубок ва медаллар топширилди.  

     “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

 

“Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

 

“Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини 26 йиллик байрамига бағишлаб “Muborakneftgaz” МЧЖ ишчи ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

 

 

 

Маълумот тайёрлади:

Касаба уюшма қўмитаси

йўриқчиси  Ғ.И.Ҳамроев.

“Mash`al” ССК мураббийси:

 

          М.Қ.Темиров

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз