» “Муборакнефтгаз” МЧЖ да 2019 йил июль ойида газ қазиб чиқариш миқдорини ошириш бўйича бажарилган ишлар

“Муборакнефтгаз” МЧЖ да 2019 йил июль ойида газ қазиб чиқариш миқдорини ошириш бўйича бажарилган ишлар

Автор: info от 5-07-2019, 10:21

Жамиятимизнинг 40 йил олдин газ қазиб олиш тўхтатилган, ҳозирги кунгача ишлатилмай келаётган “Шўртепа” кони газ қатламидаги № 5, 41, 67, 102 - сонли қудуқларида капитал таъмирлаш ишлари тугатилди ва умумий узунлиги 12 км. бўлган “Шўртепа – Шумак” газ кувурида монтаж ишлари якунланиб, 2019-йил июл ойида ишга туширилди.

Кудуқларни ишга қўшиш натижасида кунлик қўшимча 200 минг.м3 ёки июль ойида 6,0 млн.м3 табиий газ қазиб олиниб истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириб, мураккаб кон шароитларида газ қазиб олишни кўпайтириш мақсадида ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан фаол иштирок этган, “Шўртепа” кони ишчи-ходимларини иш жараёнида жамият раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан такдирланди. Газ қазиб олишни янада кўпайтириш мақсадида, мазкур конда кудуқларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари давом этмокда.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз