» ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Автор: info от 27-08-2019, 13:05

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

         Халқ истеъмоли учун ер бағридан қазиб олишда фидойи меҳнат қилаётган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб, уларнинг маънавий дунёқарашларини янада кенгайтириш ва ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкиллаштириш ҳамда миллий қадриятларимиз, тарихий шаҳарлар ва тарихий обидаларга саёҳатларни уюштириш, жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий ҳаракатдаги мақсади ҳисобланади.

          2019 йил 20-22 август кунлари Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг қирқ беш нафар ишчи-ходимларининг жамият маъмурияти ва  касаба уюшма қўмитаси томонидан тарихий Хива шаҳарига саёҳати ташкил қилинди. Саёҳатга кўп йиллар меҳнат қилган эллик ёшдан ошганлар, хотин-қизлар ва 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб қилинди. Саёҳат “Xorazm Plas” МЧЖ орқали амалга оширилди.

          Ишчи-ходимлар Хива шаҳридаги тарихий обидалар, тарихий музейлар ҳамда табаррук авлиёларнинг қадамжоларини зиёрат қилиб юртимиз тинчлиги, корхонамиз равнақи ва ишчи-ходимларнинг хавфсиз меҳнат қилишларини истаб ниятлар билдиришди. “Xorazm Plas” МЧЖ томонидан Хоразмлик санъаткорлар иштирокида ташкиллаштирилган маданий тадбирлар саёҳатчиларга завқ бағишлади.

          Ишчи-ходимлар бундай саёҳатни ташкиллаштирган жамиятимиз раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

 

Касаба уюшма қўмитаси.

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз