» АҲОЛИНИ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

АҲОЛИНИ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Автор: info от 6-09-2017, 19:00

       Мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш борасида ҳукуматимизнинг қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари мавжуд. Ушбу қонунларни ижросини таъминлаш мақсадида “Муборакнефтгаз” масулияти чекланган жамияти ҳам ғишт ишлаб чиқариш цехини 1- навбатини  ишга тушурди. 2- навбати эса 2018 йил июн ойида ишга тушади.Ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушганда 280 нафар иш ўринлари яратилади. Хитойдан келтирилган дастгоҳларда Мубораклик йигитлар ишлашмоқда ва қурилиш хом ашё ҳисобланадиган ғишт ишлаб чиқаришмоқда.Уларнинг меҳнат қилишлари учун хавфсиз меҳнат шароитлари ташкиллаштирилган, овқатланишлари учун қулайликлар, дам олишлари шинам хоналар барпо қилинди.Инсон кўз ўнгида чўл ўртасида бир шаҳар барпо бўлгандай намоён бўлади.Очилиш маросимининг рамзий ленталарини цехнинг илғор ишчилари кесишди. Очилиш маросмига Қашқадарё вилоят ҳокими, Муборак туман ҳакими ҳамда нуроний отахонлар қатнашдилар ва ўзларини тилакларини билдиришди.  

        Ушбу лойиҳа биринчи навбатининг қурилишида фаол қатнашган қурувчилар ва ишчи-ходимлар жамиятимиз томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Касаба уюшма қўмитаси

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз