» 1-октябр "Устоз ва мураббийлар" куни

1-октябр "Устоз ва мураббийлар" куни

Автор: info от 30-09-2017, 19:09
Т А Б Р И К Н О М А !
 
Ҳурматли устозлар!
 
    Кўп минг сонли “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамияти жамоаси Сизларни 1-октябр  “Устоз ва мураббийлар” куни билан самимий муборакбод этади.
    Жамоамизда ўз касбининг ҳақиқий эгалари, жонкуяр устозлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар сафимизга келиб қўшилаётган ёш мутахассисларга касбий билим ва кўникмаларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиб, сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқдалар.
     Нефт ва газ саноатининг ривожланишига ёш авлоднинг қўшаётган ҳиссасида Сиз азиз устозларнинг  беқиёс меҳнатларингиз борлигини фахр билан тилга олиш жоиздир.
                                                         Азиз устозлар!
Сизларни яна бир бор “Устоз ва мураббийлар куни” билан барча шогирдлар, жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси номидан қизғин муборакбод этамиз. Хонадонингизга тинчлик-тотувлик, файзу-барака, ўзингизга мустаҳкам соғлик тилаймиз. Мустақиллигимизнинг давомчилари бўлган ёш авлодни тарбиялашдек шарафли ишингизда улкан зафарлар тилаймиз.

 

 Самимий эҳтиром билан,

 

“Муборакнефтгаз” МЧЖ маъмурияти
ва касаба уюшма қўмитаси
dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз