» Фидойи ёшлар билан учрашув

Фидойи ёшлар билан учрашув

Автор: info от 3-10-2017, 11:21

Фидойи ёшлар билан учрашув

“Муборакнефтгаз” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”  “Муборакнефтгаз МЧЖ  бошланғич ташкилотлари  ҳамкорлигида 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан  2239-фидойи ёшлар отрядида  катта байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда  “Муборакнефтгаз” МЧЖ директори Қ.Х.Қурбонов, жамият бош муҳандиси Б.Қ.Султонов, Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари У.Д.Тўраев, Ижтимоий масалалар бўйича директор ўринбосари  А.Г.Муродов,  ва жамият кадрлар бўлими бошлиғи Ғ.Н.Саидов ҳамда Касаба уйушма қўмитаси йўриқчиси Ғ.Хамраевлар иштирок этиб, фидойи ёшлар отряди фаолларини  ўз табрик сўзлари билан табриклаб ўтдилар. Шундан сўнг, жамият директори Қ.Х.Қурбонов пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган фидойи ёшларимиздан 15 нафарини совға билан тақдирлади.

Тадбир давомида жамият директори Қ.Х.Қурбонов ўз табрик сўзларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги  қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларни интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтдилар. 

Тадбир куй-қўшиққа уланиб кетиб, фидойи ёшлар отряди фаолларига  кўтаринки руҳ бағишлади. 

Фидойи ёшлар билан учрашув
Фидойи ёшлар билан учрашув
Фидойи ёшлар билан учрашув

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз