» МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Автор: info от 1-12-2017, 14:16

    Халқ истемоли учун ер бағридан қазиб олишда фидойи меҳнат қилаётган “Muborakneftgaz” масулияти чекланган жамиятимиз ишчи-хизматчи хотин-қизларимизни  манфаатларини кўзлаб, уларнинг маънавий дунёқарашларини янада кенгайтириш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкиллаштириш ҳамда миллий қадриятларимиз, тарихий шаҳарлар ва тарихий обидаларга саёҳатларни уюштириш, жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий ҳаракатдаги мақсади ҳисобланади.

  2017 йил 25-26 ноябр кунлари “Muborakneftgaz” масулияти чекланган жамиятининг эллик нафар ишчи-хизматчи хотин қизларимизни жамият маъмурияти ва  касаба уюшма қўмитаси томонидан тарихий Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Ахрор Вале”, “Хазрати Хизр (И. Каримов қабрини зиёрат қилиш)”, “Махдуми Аъзам”, “Имом Ал-Бухорий”, “Регистон”, “Бибихоним мадрасаси”, “Мирзо Улуғбек расадхонаси”, “Гўри Амир”, зиёратгохларига    саёҳат ташкил қилинди.Саёҳатга хотин-қизлар жалб қилинди. Саёҳат “КАСАБА САЙР” ташкилоти орқали амалга оширилди.

    Ишчи-ходимлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, тарихий музейлар ҳамда табаррук авлиёларнинг қадамжоларини зиёрат қилиб юртимиз тинчлиги, корхонамиз равнақи ва ишчи-ходимларнинг хафсиз меҳнат қилишларини истаб ниятлар билдиришди. “КАСАБА САЙР” ташкилоти томонидан Самарқандлик санаткорлар иштирокида ташкиллаштирилган маданий тадбирлар саёҳатсиларга завқ бағишлади.

    Ишчи-ходимлар бундай саёҳатни ташкиллаштирган жамиятимиз раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, САМАРҚАНД  БЎЙЛАБ САЁҲАТ

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, САМАРҚАНД  БЎЙЛАБ САЁҲАТ

 

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз