» МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Автор: info от 6-12-2017, 12:51

Халқ истемоли учун ер бағридан қазиб олишда фидойи меҳнат қилаётган “Muborakneftgaz” масулияти чекланган жамияти ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб, уларнинг маънавий дунёқарашларини янада кенгайтириш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкиллаштириш ҳамда миллий қадриятларимиз, тарихий шаҳарлар ва тарихий обидаларга саёҳатларни уюштириш, жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий ҳаракатдаги мақсади ҳисобланади.

  2017 йил 30ноябр ва 03 декабр кунлари “Muborakneftgaz” масулияти чекланган жамиятининг эллик нафар ишчи-ходимларининг жамият иаъмурияти ва  касаба уюшма қўмитаси томонидан тарихий Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳатлар  ташкил қилинди. Саёҳатга кўп йиллар меҳнат қилган эркаклар ва хотин-қизлар  жалб қилинди. Саёҳат “Kitob Sayyox” ташкилоти орқали амалга оширилди.

    Ишчи-ходимлар  Қорақалпоғистон Республикасидаги жойлашган Султон Увайс Карроний,  Хива шаҳридаги Ичан қала, Жалолиддин Мангуберди, Қайтармиш бобо, тарихий обидалар, тарихий музейлар ҳамда табаррук авлиёларнинг қадамжоларини зиёрат қилиб юртимиз тинчлиги, корхонамиз равнақи ва ишчи-ходимларнинг хафсиз меҳнат қилишларини истаб ниятлар билдиришди. “Kitob Sayyox” ташкилоти томонидан Хоразмлик санаткорлар иштирокида ташкиллаштирилган маданий тадбирлар саёҳатсиларга завқ бағишлади.

    Ишчи-ходимлар бундай саёҳатни ташкиллаштирган жамиятимиз раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

 

 

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

 

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

 

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз