» 8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Автор: info от 11-12-2017, 15:54

“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятда 2017  йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали семинар ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Жамият директори йиғилишни олиб бориб барча ишчи ходимларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этди. Конуституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш,  бозор иқтисодиёти таркибида ҳусусий мулк устиворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари  олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий қонунчилик пойдеворига айланганлиги тўғрисида тушунтирди. Жамиятдаги ҳар бир ишчи-ходимлар конституцияни яна бир бор мукаммал ўрганиб чиқиб, мазмун-моҳиятини тушуниб,  ишлаб чиқаришда ва кунлик хаётида қатъий амал қилишга чорладилар. Шундан сўнг ҳуқуқ бўлими бошлиғи ўз маърузасида  “Инсонпарварлик ва адолат тамойиллари” акс этган конституциямиз истиқлол шарофати ила қабул қилинган бўлсада аслида унинг илдизи узоқ тарихга эга эканлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

   Касаба уюшма қўмитаси, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ўз сўзларида Конституциямиз қабул қилинган кундан бошлабоқ давлатда шахснинг озод ва эркинлиги, мустақиллиги жамиятимиз ҳаётининг кўп қирралари барча жабҳаларида дастлаб давлат сиёсатида, иқтисодиётида, маданиятида ўз ифодасини кўрсата бошлади. Бунинг учун ҳар бир кишининг фикрлаш мустақиллиги, сўз эркинлиги демократик қарашлар мустақиллиги қонун билан муҳофаза қилинганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Жамиятимизда фаолият юритаётган “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” “Муборакнефтгаз”МЧЖ бошланғич ташкилоти вакиллари сўзга чиқиб, Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар жихатдан пухта билим олиши, замонавий касб-хунар сирларини эгаллаши  учун барча имконият яратилган. Бу каби қулайликлардан оқилона фойдаланаётган йигит-қизлар ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлашмоқда. Зеро, истеъдодли ва билимдон авлод эртанги куннинг, ёруғ келажакнинг ишончи ҳамда таянчи эканлиги тўғрисида фахрланиб гапирдилар.  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан жойларда семинарлар ўтказилди.

Конституция байрами муносабати билан ишлаб чиқаришда ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб алохида ўрнак кўрсатиб келаётган  жамиятимиз ишчи-ходимлари “Конституциянинг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Семинар иштирокчиларига Конституциямизнинг яратилиши тарихи тўғрисида видеороликлар намойиш этилди.

 

 

 

8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

 

 

8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

 

 

 8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

 

 

 

 

 

 

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз