» “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида “Президент арчаси”байрам тадбири

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида “Президент арчаси”байрам тадбири

Автор: info от 9-01-2018, 10:22

Юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган, соғлом, юксак маънавиятли, шижоатли ва ташаббускор, замонавий билим, ўз мустақил фикрига эга ёш авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада амалга оширилаётган чуқур ва изчил ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда.

Эшик қоқиб келаётган «Янги йил»ни орзиқиб кутган болажонларнинг шодлиги оламни тутади. Чунки,  турли ўйинчоқлар билан безатилган ўрмонлар маликаси ям-яшил арча атрофидаги қизиқарли томошалар, қўшиқ ва рақслар гулдастаси ҳар бир бола қалбига завқ-шавқ бағишлайди.

2018-йилнинг 5-январь куни “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг “Аланга” чойхонасида ҳар йилги  ананага кўра жамият ишчи-ходимларининг фарзандлари учун “Президент арчаси”  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Кичкинтойлар учун  Қашқадарё вилоятининг “Қўғирчоқ” театри томонидан тайёрланган  театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилди.

Бир-биридан қизиқарли, мўъжизаларга бой саҳна кўринишлари, кичкинтойлар иштирокидаги турли ўйинлар, савол-жавоблар топқир, зийрак, билимдон болажонларнинг билимларини синовдан ўтказиш билан бирга, уларни ҳайратлантирди.
         

Тадбирда эртак қахрамонлари, Қорбобо ҳамда Қорқиз иштирок этиб, болажонларга  янги йил совғалари улашдилар.

 

Дастур болажонларга кўтаринки руҳ ва ажойиб таасурот уйғотиб, ўғил-қизларнинг дунёқарашини кенгайтириш, салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида “Президент  арчаси”байрам тадбири
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида “Президент  арчаси”байрам тадбири
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида “Президент  арчаси”байрам тадбири

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз