» Маънавий тадбирлар давом этмоқда “Мароқли дам-меҳнатга ҳамдам”

Маънавий тадбирлар давом этмоқда “Мароқли дам-меҳнатга ҳамдам”

Автор: info от 14-02-2018, 18:08

    “Muborakneftgaz” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларига шароит яратиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкиллаштириш ҳамда маданий дам олишлари, юксак маънавиятли дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.     

Жумладан  2018 йилнинг 10-февраль куни “Muborakneftgaz” МЧЖга қарашли  “Зеварда” мажмуасида  касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Муборакнефтгаз” МЧЖ бошланғич ташкилоти томонидан жонкуяр заҳматкаш ишчи-хизматчилар учун концерт дастури ҳамда кўнгил очар тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда жамиятнинг ёш ишчи-ходимларидан тузилган “Happy youth”(бахтли ёшлик) жамоаси ҳамда жамият хонандаси Лола Беккиева ҳам иштирок этди. Тадбирда бошланғич ташкилот аъзолари ўзларининг кўнгилочар дастури,  ҳазил-мутойибалари ва хонанданинг гўзал куй-қўшиқлари билан “Зеварда” мажмуаси ишчи-ходимларга  кўтаринки руҳ бахш этди.

Мароқли дам олган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлигини оширишда, завқ билан ишлашларини ташкиллаштириш мақсадида тадбирлар иш режага асосан давом этмоқда

Маънавий тадбирлар давом этмоқда “Мароқли дам-меҳнатга ҳамдам”

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз