» Спорт соғлиқ гарови

Спорт соғлиқ гарови

Автор: info от 9-03-2018, 19:53

“Muborakneftgaz” МЧЖ ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарорини бандлари ижросини таъминлаш мақсадида “Muborakneftgaz” МЧЖда фаолият кўрсатаётган ишчи хизматчиларни бўш вақтларини маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланишларига кенг шароитлар яратиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, турли хил касб касалликларини олдини олиш, меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида жамиятда хизмат қилаётган ишчи ходимлар ўртасида турли хил спорт мусобақалари ташкил қилиниб келинмоқда.

Mash`al” соғломлаштириш спорт  клубининг 2018 йил 22-февралдаги 1-2 сонли  қарори билан тасдиқланган жадвал асосида, спорт мусобақалариминтақаларга бўлинган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

2018 йил 02-март  куни мусобақаларнинг II-босқичи жамиятга қарашли “Ўртабулоқ Денгизкўл” мажмуасида ташкил қилиниб унда “Ўртабулоқ Денгизкўл” жамоаси, “Шимолий Ўртабулоқ” кони, “Жанубий Кемачи” кони, Круг кони, Умид кони участкаларида  ишлаётган   ишчи-ходимлар  ўртасида  спортнинг мини футболтури бўйича  мусобақалар  ташкил қилинди.

Мусобоқанинг мини футбол тури бўйича қатнашган 5 та жамоалар ўртасида муросасиз бахслар бўлиб ўтди ва натижада мусобоқанинг финал босқичига  “Ўртабулоқ Денгизкўл” мажмуаси хамда “Крук” кони  жамоалари  йўл олишди.

2018 йилнинг 6 март куни Култак-Помуқ-Алан ишчилар шахарчасида миллий спорт турларидан кураш мусобақаси ташкил қилиниб бунда жамиятга қарашли барча мажмуа, кон, цех участкаларида ишлаётган ишчи полвонлар иштирок этишди.  Мусобақа полвонлари  жуда қизғин ва муросасиз кураш олиб боришди.

        Биринчи товоқ учун Тезкор гурухидан Отамурод полвон ҳамда Алан конидан Довуд полвон кураш олиб боришди ва якунда Отамурод полвон   биринчи товоқни қўлга киритди.

        Иккинчи товоқ  учун  Алан конидан Хайрулла полвон ва Тўймурод  полвон кураш олиб борди  якунда Хайрулла  полвон ғолиб бўлди.

Жамият ишчи-ходимларининг саломатликларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича доимий равишда касаба уюшма қўмитаси ва “Mash`al” ССК томонидан мусобақалар ҳамда спорт тадбирлари  ўтказиб келинмоқда.

 

Спорт соғлиқ гарови

 

Спорт соғлиқ гарови

 

Спорт соғлиқ гарови

 

 

Маълумот  тайёрлади:

“Mash`al” ССК мураббийи

М. Қ. Темиров

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз