» ҲАР КУНИНГИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

ҲАР КУНИНГИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Автор: info от 24-03-2018, 09:21

      Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди. Наврўз байрамининг беқиёс ижтимоий-маънавий аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида  “Muborakneftgaz” масуълияти чекланган жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг 2018 йил 12 –март 21-сонли қўшма қарори асосида ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчи-ходимларга байрам тадбирлари ўтказилди. Тадбирда санаъткорлар Лола Бекиева ва “Саҳро юлдузлари” бадиий жамоаси ўзларининг чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига байрамона кайфият улашишди.

       Асосий байрам тадбири  Янги Қора Қум масcивида табиат қўйнида бўлиб ўтди. “Muborakneftgaz” масуълияти чекланган жамиятига ажратилган жой байрамона безатилди ва белгиланган чора тадбирларга асосан байрам тадбири ўтказилди. Наврўз сайлида корхона томонидан кўмакка муҳтож оилалар 40 нафар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Суннат болаларнинг ҳар бири учун омонат дафтарчалари очилиб 100 000 (юз минг) сўмдан пул маблағлари қўйилди. Корхонада меҳнат қилаётган  55, 60 пенсия ёшига етган ишчи-ходимларнинг меҳнатларини қадирлаб уларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

       Байрам сайли миллий спорт ўйинларидан кураш ва кўпкари ўйинлари билан давом этди.

 

 

ҲАР  КУНИНГИЗ  НАВРЎЗ  БЎЛСИН!

 

 

 

ҲАР  КУНИНГИЗ  НАВРЎЗ  БЎЛСИН!

 

 

 

ҲАР  КУНИНГИЗ  НАВРЎЗ  БЎЛСИН!

 

 

 

 

 

 

 

Касаба уюшма қўмитаси

йўриқчиси  Ғ. И. Хамроев

Mash`alССК мураббийи

М. Темиров

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз