» “Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

“Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

Автор: info от 5-04-2018, 12:14

 “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан жамият ишчи ходимлари ўртасида спортнинг волейбол  тури бўйича жамият биринчилиги финал босқичи 2018 йилнинг 30 март куни ўтказилди.

Мусобақалар Култоқ, Помуқ, Алан ишчилар шахарчасидаги спорт мажмуасида ташкил қилинди. Бунда ўз минтақасида ғолибликни қўлга киритиб финал босқичига йўлланма олган жамоалар жамият биринчилиги кубоги учун кураш олиб боришди.

 Мусобақада жамоалар қуръа ташлаш йўли билан учрашувларга старт берилди.

Мусобақанинг ярим финал босқичида Автотранспорт цехи ҳамда Кўкдумалоқ жамоалари Тезкор гурухи ва Ўртабулоқ-Денгизкўл жамоалари бир бирларига қарши баҳс олиб боришди.

Тезкор жамоаси Ўртабулоқ Денгикўл жамоасини 5 партия умумий хисоб 3-2, Автотранспорт ва Кўкдумалоқ жамоалари ўртасидаги бахсда Автотранспорт цехи жамоаси 25-20, 25-18, 25-15 хисобларида мағлубиятга учратиб финал босқичига чиқишди.

Финал босқичида Тезкор жамоаси хамда Автотранспорт жамоалари ўртасида бўлиб учрашув қизғин муросага бой бўлди ва якунда Тезкор жамоаси 25-22, 20-25, 25-23 хисобида Автотранспорт жамоасини мағлубиятга учратиб жамият биринчилиги кубогини қўлга киритишди.

Жамият биринчилиги ғолиблари:

1-Тезкор гурухи

2-Автотранспорт цехи

3-Ўртабулоқ-Денгизкўл мажмуаси

Мусобақалар якунида ғолибларга эсталик совғалар,  кубок ва медаллар топширилди.  

 

 

 

“Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

 

 

 

“Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

 

 

 

“Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

 

 

 

“Наврўз” байрами муносабати билан спорт мусобоқалари давом этмоқда

 

 

 

 

 

 

Маълумот тайёрлади:

Касаба уюшма қўмитаси

йўриқчиси  Ғ.И.Ҳамроев.

“Mash`al” ССК мураббийси:

       М.Қ.Темиров

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз