» 28 апрель Бутун дунё меҳнатни мухофаза қилиш куни

28 апрель Бутун дунё меҳнатни мухофаза қилиш куни

Автор: info от 30-04-2018, 17:42

“2018 йил 28 апрель “Бутун дунё меҳнатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан “Муборакнефтгаз” МЧЖнинг 2018 йил 20-апрелдаги           321-сонли буйруғи ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 20.04.2018 йилдаги 34-сонли қўшма қарорига асосан ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса оқибатида жабрланган, вафот этганлар ва табиий ўлим натижасида вафот этганлиги сабабли боқувчисини йўқотган ишчи-хизматчиларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси тарқатилди.

2018 йил 28-апрел куни жамиятда “Бутун дунё мехнатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан ўқув семинар ўтказилди. Унда кон, цех ва участкалари бошлиқлари, меҳнатни мухофаза қилиш ходимлари ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича хизматчи вакиллар қатнашдилар. Ўқув семинар давомида ишлаб чиқаришда жарохатни олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитида ишлаш учун нималарга риоя қилиш, шунингдек ишчи ходиларнинг кунлик йўриқномалардан ўтказиш қоидаларининг муҳим ахамиятлари тўғрисида тренинг ўтказилди.

“Бутун дунё мехнатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан жамиятнинг барча мажмуалари ва кон, цех участкаларида тадбирлар ўтказилди.

 

28 апрель Бутун дунё меҳнатни мухофаза қилиш куни

 

28 апрель Бутун дунё меҳнатни мухофаза қилиш куни

 

 

 

 

Касаба уюшма қўмитаси,

СХ ММҚ ва ХТ бўлими 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз