» “Муборакнефтгаз” МЧЖ да хотира турнири

“Муборакнефтгаз” МЧЖ да хотира турнири

Автор: info от 3-05-2018, 20:38

“Муборакнефтгаз” МЧЖ ва касаба уюшма қўмитасининг, 9-май умумхалқ байрами “Хотира ва қадрлаш куни” ўтказилиши, шунингдек 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қўшма қарорига асосан жамиятга қарашли “Ўртабулоқ-Денгизкўл” мажмуасида жамиятда кўп йиллар меҳнат қилиб вафот этган фахрийлар Н.Зайниев, И.Келеш, А.Абдиев, Д.Бозоров, Р.Қурбонов, Х.Эрниёзов, Т.Мирзаев, М.Шохимардонов, Н.Якубов, М.Дусаевлар хотирасига бағишлаб 2018 йил 2 май куни ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Хотира Кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақалар олимпия тизими бўйича ўтказилиб учрашувлар жуда хам қизғин ва муросага бой бўлиб ўтди.

Мусобақанинг финал баҳсида “Ўртабулоқ-Денгизкўл” кони жамоаси “Хотира кубоги” мусобақаси ғолиби бўлдилар.

Мусобоқа якунида мусобақа ғолиблари кубоклар, медаллар, дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.

“Муборакнефтгаз” МЧЖ да хотира турнири

 

“Муборакнефтгаз” МЧЖ да хотира турнири

 

“Муборакнефтгаз” МЧЖ да хотира турнири

 

 

Маълумот тайёрлади:

 

Касаба уюшма қўмитаси  

“Машъал” ССК

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз