» 9-май хотира ва қадрлаш куни

9-май хотира ва қадрлаш куни

Автор: info от 8-05-2018, 13:50

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш” хамда “9-май-Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармонига асоан “Muborakneftgaz” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг 2018 йил 2 майдаги 41-сонли қўшма қарор ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тастдиқланди. Тастдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан;

Жамиятда кўп йиллар меҳнат қилган иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчилари Ҳакима Бекмурзина ва Рахмон Давроновларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти, Меҳнат фахрийлари Ўзбекистон Қахрамони Бўрон Рўзиев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Саноат ходими Ризо Назаровларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида бир марталик пул мукофооти ва Авғон уруши қатнашчилари ва Чернобил ҳалокатини бартараф қилишда қатнашган иштирокчиларнинг ҳар бирга Ўзбекистон Ремпубликасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 (уч) баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти ажратилди.

Улуғ ватан уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган ветеранлар, жамиятда кўп йиллар ишлаган меҳнат фахрийлари ва жамиятда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида 2018 йил 5-7 май кунлари  учрашув ва давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.

Жамият ишчи-ходимлари ўртасида Жамиятда кўп йиллар мехнат қилиб вафот этган фахрийлар Н.Зайниев, И.Келеш, А.Абдиев, Д.Бозоров, Х.Эрниёзов, Т.Мирзаев, М.Шохимардонов, Н.Якубов, М.Дусаевлар хотирасига бағишланиб 2018 йил 2-5 май кунлари “Жанубий-Ўртабулоқ” кони ишчилар шаҳарчасида cпорт тадбирлари ўтказилди.

“9-май хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жамият тасарруфидаги барча ишлаб чиқариш обектлари ва ишчилар шаҳарчаларида 2018 йил 5-май куни шанбалик ўтказилди.

“9-май хотира ва қадрлаш куни”ни нишонлаш борасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва юқори савияда бажарилиши таъминланади.

9-май хотира ва қадрлаш куни

 

9-май хотира ва қадрлаш куни

 

9-май хотира ва қадрлаш куни

 

9-май хотира ва қадрлаш куни

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз