» Илмий анжуман

Илмий анжуман

Автор: info от 7-05-2018, 13:54

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли Қарорларига асосан олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, илм-фан ва олий таълим ўртасида интеграциясини ривожлантириш мақсадида жамиятимизнинг юқори малакали мутахассислари ва мухандис-техник ходимлар билан ҳамкорликда Қарши мухандислик иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва ишланмалари тўғрисида жорий йилнинг 4 май куни жамиятимизда илмий анжуман ўтказилди.

          Учрашувда Қарши мухандислик иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган «Нефт ва газ», «Энергетика», «Электр энергетика»,«Ахборот-коммуникацион технологиялари»,  «Иқтисодиёт», «Хорижий тилларни ўқитиш», «Ижтимоий соҳа» йўналишидаги долзарб мавзулари бўйича  таклиф, слайд ва ишланмалари тақдим этилди.

          Жамиятимизнинграҳбарияти, бош мутахассисларва мухандис-техник ходимлари томониданҚарши мухандислик иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари тақдим этган мавзулар юқори баҳоланиб, фикрлар алмашилди вакелгусида ушбу йўналишларда ҳамкорликда ишлар олиб боришга келишиб олинди.

 

Илмий анжуман

 

 

 

Илмий анжуман

 

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз