» ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

Автор: info от 11-05-2018, 16:31

 “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да “Ўздавнефтгазинспекция”нинг йиллик иш режасига киритилган “Ўздавнефтгазинспекция” ходимлари томонидан “Муборакнефтгаз” МЧЖда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича 2018 йил 5-май куни қўшма семинар-йиғилиш ўтказилди. Семинар-йиғилиш кун тартибида асосий 4 та масала кўриб чиқилди. Булар:

  1. “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК ва “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан келишилган жадвалга асосан “Муборакнефтгаз” МЧЖда ўтказилган “Нефт, газ ва газ конденсатини қазиб чиқаришда белгиланган технология талабларига риоя этилишида ўз эхтиёжи ва технологик йўқотишлар аҳволини ўрганиш бўйича ўтказилган профилактик тадбир натижалари муҳокамаси.
  2. “Муборакнефтгаз” МЧЖ конлари ва қурилмаларида маънавий эскирган асбоб ускуналарни, қурилмаларни, компрессорлар, насослар ва бошқа технологик ускуналарни модернизация қилиш ва капитал таъмирлашларнинг амалга оширилиши ва жорий йилнинг 1-2 чораклари давомида бажарилган ишлар тўғрисида.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 9-мартдаги 05/14-1 сонли “Фуқароларни ис газидан заҳарланишлари ҳамда газдан чақнаш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш”  тўғрисида берилган топшириғига асосан “Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи-ходимларини огоҳлантириш.
  4. “Муборакнефтгаз” МЧЖ томонидан Қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларини жорий этиш, йўлдош газлардан электр энергия олиш лойиҳалари ва машъала газларини утилизация қилиш.

2018 йилнинг апрел ойида “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК ва “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан келишилган жадвалга асосан “Муборакнефтгаз” МЧЖда ўтказилган “Нефт, газ ва газ конденсатини қазиб чиқаришда белгиланган технология талабларига риоя этилишида ўз эхтиёжи ва технологик йўқотишлар аҳволини ўрганиш” бўйича ўтказилган профилактик тадбир натижалари бўйича семинар қатнашчиларига тушунтириш берилди. Ўрганиш давомида аниқланган номувофиқликлар ва уларни олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича таклифлар айтиб ўтилди.

“Муборакнефтгаз” МЧЖ объектларида ишлаб чиқариш кўрсатгичларини бажарилиши, углеводородларни ўз эҳтиёжларига ишлатилиши ва техник йўқотишлар бўйича ҳамда суюқ углеводородларни ажратиб олишни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22-декабр кунидаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2692-сон қарори мазмун-моҳияти, “Муборакнефтгаз” МЧЖ объектларида ҳар хил турдаги бошқарув системаларини, асбоб ускуналарни, иссиқлик алмаштириш қурилмалари ва бошқа технологик ускуналарни модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда уларнинг истиқболи тўғрисида тўхталиб ўтилди. “Муборакнефтгаз” МЧЖ объектларида бажарилиши лозим бўлган ишлар ва уларнинг 2018 йил 1-2 чораклар давомида бажарилиши, корхонанинг технологик қурилма ва жиҳозларининг техник ҳолати тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 9-мартдаги 05/14-1 сонли “Фуқароларни ис газидан заҳарланишлари ҳамда газдан чақнаш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш”  тўғрисида берилган топшириғига асосан “Ис гази” ва унинг оқибатлари тўғрисида ишчи ходимлар огоҳлантирилди.

“Муборакнефтгаз” МЧЖ томонидан Қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, йўлдош газлардан электр энергия олиш лойиҳалари ва машъала газларини утилизация қилиш бўйича амалга оширилган истиқболли лойиҳалар самарадорлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Семинар-йиғилиш баҳс-мунозара шаклида ўтди. Корхона ходимлари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилишиб уларнинг ечимини топиш учун керакли кўрсатмалар олишди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11-ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги 326-сонли қарорига қатъий риоя қилиш зарурлиги, автотранспорт воситаларига газ тўлдиришда хавфсизликка риоя қилишни таъминлаш ва давлат назоратини олиб бориш тартиби белгилаб қўйилганлигини тушунтириб ўтилди. Ушбу регламентнинг асосий бандлари тўғрисида тўхталиб, шохобча фаолиятига ва ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини сақлаш учун асосий эътиборни нималарга қаратиш кераклиги эслатиб ўтилди.

Республикамиз ҳудудида охирги вақтларда тез-тез содир бўлаётган автомобилларда сиқилган табиий газ билан боғлиқ нохуш воқеаларнинг келиб чиқаётганлиги,  Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулотда вазиятларга тайёр туриш ва уларни олдини олишчоралари тўғрисидатадбиркорлар огоҳлантирилди.

Бугунги кунда Республика ҳудудидаги Автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчалари учун энг долзарб мавзуга айланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 815-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб берилди.

Семинар-йиғилиш баҳс-мунозара шаклида ўтди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилишиб уларнинг ечимини топиш учун керакли кўрсатмалар олишди. Семинар сўнгида муҳокама қилинган юқоридаги масалалар бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

Шунга ўхшаш профилактик тадбирларнинг ва давра суҳбатларнинг ўтказилиши “Муборакнефтгаз” МЧЖ фаолиятининг янада ривожланиши, муаммоли масалаларнинг ечимини топиш учун жуда муҳим ва аҳамиятга эгадир.

 

 

 

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

 

 

 

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

 

 

 

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

 

 

 

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

 

 

 

ҲАМКОРЛИК - МУАММОЛАР КАЛИТИ

 

 

 

 

Авторлар:

“Ўздавнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими 1-тоифали муҳандис-технологи Шавкат Ибраев;

“Муборакнефтгаз” МЧЖ “Газ ва конденсат қазиб олиш бўлими” бошлиқ ўринбосари  Жамшид Меҳмонов.

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз