» Материалы за Июль 2016 года
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Ибрат маърифати

Автор: info от 16-07-2016, 16:13

       Бугунги кунда терроризм хавф солмаётган бирор ҳудуд йўқ. Айни кунда дунёнинг 40 га яқин мамлакатларида ҳарбий тўқнашувлар содир бўлмоқда. Терроризм хавфи кундан-кунга улканлашиб гўёки қора булутдек ёпирилиб кириб инсоният бошига турли талофатларни ёғдирмоқда. Терроризмнинг гоҳида яширин, гоҳида ошкора хужумини турли шаклларда кўришимиз мумкин. Биргина интернетнинг турли сайтларидан ўрин олган ёвузликка даъват этувчи вайронкор ғояларни ҳисобга олсак, бу терроризмнинг яширин хавфи эканини англаймиз. 2011-йилда Америкада «Эгизаклар» биносидаги портлаш, охирги уч йил давомида Суриядаги урушлар оқибатида 250 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлгани, ҳозирда Суриянинг 6,5 миллиондан ортиқ аҳолиси қочоқ сифатида бошқа мамлакатларга чиқиб кетганини терроризмнинг очиқдан-очиқ ҳужуми деб қарасак бўлади. Терроризм билан бир қаторда кўланкасини кенг ёйиб  бораётган диний экстримизм  ҳам тобора инсонлар силласини қуритмоқда. Бир сўз билан айтганда бу офатлар бир-бири учун шароит туғдириб, вақт ўтган сайин ривож топмоқда. Шу ўринда савол туғилади: бу қандай амалга ошаяпти?! Бунга ким ёки нима замин яратаяпти?!... Ушбу саволларга жавоб берар эканмиз ўз-ўзидан “ёвуз ниятли кимсалар”, “жоҳиллар”, “террористлар”, “ақидапарастлар” ва ҳоказолар деган қўштирноқ ичидаги сўзлар пайдо бўла бошлайди. Хўш, бу қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблари кимлар?!... Жавоб топдингизми?!... Йўқми?! Умумий қилиб айтганда бу қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблари  ер юзидаги мавжудотларнинг  онглийси, тафаккур қилишга қодири- ИНСОНЛАРДИР. Сиз у биз, дўстларимиз, яқинларимиз, ер юзидаги онгли мавжудот- ИНСОН ҳисобланамиз. Фикр юритиш, ўй- ҳаёллар суриш, туйғуларни англаш, бунёдкорлик қилиш буларнинг барчаси бизларга хос фазилатлардир. Энди ўйлаб кўринг: бу фазилатларга барчамиз бирдек лойиқ бўла оляпмизми, ИНСОН деган сўзни  ҳимоя қила оляпмизми?! Ахир бизни ҳайвонот дунёсидан ажратиб турувчи мана шуларку! Барчамиз “инсоний фазилатларга лойиқ бўлмоқдамиз” деб баралла айтишимиз мумкин. Бу саволларга жавоб бериш ҳар бир инсоннинг виждонига ҳавола. Аммо юқорида айтиб ўтилган “қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблар” и ҳақида гап кетганда улар инсоний фазилатлардан йироқдек туюлади. Арзимаган пул олиш, қорин тўйдириш, эҳтиёжларни қондириш ва аллақандай қизиқишлари билан ўзи ҳали англаб етмаган йўлларга, аниқроғи ёмон йўлларга кириб бориб, охир-оқибатда аждодларидан мерос бўлиб келаётган, бағрида ўсиб-улғайган, ота-онаси, жигарлари яшаётган ватанини сотиб “ватанпуруш”  деган номга эга  бўлиб,  барча кирдикорлари ошкор бўлган кимсаларни кўриб, дийдиёларини эшитгач табнинг хира  бўлишидан бошқа илож қолмайди.. Айни кунда бу ҳолатлар бизнинг ватанимизда ҳам тез-тез кўзга ташланиб қолмоқда.Қизиқ, бунга сабаб нима?! Юртимизда яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитларга нисбатан тўқликка-шўҳликдир. Ё бўлмаса турли жангари филм қаҳрамонлари, қўлида автомат кўтариб барчани ўзига бўйсундирган шахсларга ўхшаш истаги инсонларни шу йўлга бошлаётгандир. Балки бунга ўзимиз сабабчидирмиз?! Айбни бировдан эмас, ўзимиздан излаб кўрайликчи. Бугунги кунда терроризм, диний экстримизм, оммавий маданият каби иллатларнинг олдини олиш учун нималар қилаяпмиз ёки нималар қилишимиз керак?! Эртаю кеч қўлидан телефон туширмай, бир парча қурилмага соатлаб вақтини ажратаётган дўстларимизга эътибор бермай, телефонда нималар қилишини билмай, дўстлик вазифамизни бажармаётгандирмиз. “Телефонда бунча нима қиласан?” деган саволимизга “интернетдаман, ёзишяпман” деган жавобини олгач “яхши” деб қўйиб, “ким билан ёзишяпсан, бундоқ бир интернетга кириб ёзишишдан бошқа ишинг ҳам борми ўзи?” дея ё айта оламиз, ё йўқ!  Бу ҳақида бош қотириш балки биз учун муҳим эмасдир. Ўзимизга тўғри, ўз ишимиз аъло бўлгани биз учун кифоядир. Аммо бир нарса доимо ҳар биримизнинг ёдимизда бўлиши лозим: диний экстримизм, терроризм, оммавий маданият ривож топиб борар экан, биз мана шу жамиятда кун кечирар эканмиз бир кунмас-бир кун шу ҳуружларнинг таъсирига тушамиз. Азиз ватандош: юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, юртга садоқатли бўлиш, тинчликни қадрига етиб, бобо-бувиларимизнинг дуоларини олиш, сизу – биздан ҳам қарз ва фарз.

         Конфуции таълимотида шундай дейилган эди: “Дунёда икки ҳил инсонлар бор: ақлли инсонлар ва доно инсонлар. Ақлли инсонлар мушкул вазиятга тушишганда  ундан қутилиш йўлларини  ўйлаб топадилар. Доно инсонлар эса бундай вазиятга тушмасликка ҳаракат қиладилар.” Ушбу ҳикматдан хулоса чиқарган ҳолда бугунги хуружларни бошимиздан ўтказгандан сўнг эмас, уларнинг таъсирига тушмасдан олдин уларни бартараф этиш бўйича фикрларга эга бўлишимиз лозим.  Бугун биз яшаётган ХХI аср- глобаллашув, ахборот, юксак технологиялар асри.  Мамлакатлар ҳудудини зирхли техникалар билан  эгаллаш тўғрисидагина эмас, балки инсон қалби ва онгини забт этишнинг янги йўналишларини кашф этиш борасида кўп бош қотирилаётган аср. Тез суратлар билан ривожланиб бораётган бу асрда терроризм ва диний экстримизм тарқалишига имконият  яратиб бераётган асосий воситаси бўлиб Интернет тизими хизмат қилмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек: “Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт махсулидан икки мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин”. Дарҳақиқат, одамлар орасида кенг тарқалган, ёшларнинг доимий ҳамроҳига айланиб, бугун четдан кириб келаётган, халқимиз, хусусан, ёшларимиз кўнглини забт этишга қаратилган маънавий таҳдидлар, 100 мингдан зиёд хавфли сайтлардан иборат бўлиб, 70-75 % и зарарли ғояларнинг ини ҳисобланмиш Интернет оммобоп ахборот воситаси  келажагимизнинг мустахкам илдизларни қўпоришга қаратилган яна бир қуролдир.  Ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, ҳаётларини мисоли ўргимчак тўридек  ўраб-чирмаб олаётган интернет тармоғи бир қарашда хавфли кўринмаслиги, аммо оқибати биз кутмаган ва ўта тахликали ходисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли барчамиз доимо огоҳ бўлмоғимиз даркор.

 Юқорида зикр этганимиздек ҳар бир тараққиёт маҳсулидан икки мақсадда фойдаланиш мумкин. Шундай экан Интернет тизимини  буткул ёмон деб айта олмаймиз. Сабаби интернет тизими орқали истаган маълумотимизга тезда эга бўлишимиз ва вақтимизни тежашга эришишимиз мумкин. Шу сабабли ёшлар билан интернет орасидаги  алоқани узмасдан, ёшлар орасида мафкуравий иммунететни кучайтиришимиз, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз керак. Ҳар бир ёш авлод, ҳар бир инсон фақат эзгулик, ўзи учун керак бўладиган маълумотларга эга бўлиш йўлида интернетдан фойдаланиши ва компютерни ўзини билим олиши учун йўналтира билиши лозим. Бу борада ота – оналар ва таълим муассасасидаги ўқитувчилар кўпроқ назоратга олишларига масъулдирлар.

 Шу онда бир фикрни айтиш жоизки, Чақалоқ ёруғ дунёга келганда ёмон инсон ёки террорист бўлиб туғилмайди, онгига ёмон иллатлар сингдирилмаган бўлади, минг афсуски, юқорида айтиб ўтилган ёмон иллатлар ота-она тарбиясидан ва кейинчалик оддий эътиборсизликдан бошланади.

 Таълим муассасаларида  ўтилаётган маънавият дарсларининг сифатини, асосан ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, бадиий китобларни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, ёшларнинг билим салоҳиятини ошириш, ёт ғояларга қарши курашишлари учун кўргазмалар ташкил этиш керак. Ўқувчилар “кўрдим, амал қилдим, натижага эришдим ” тамойиллари асосида билимларни мустахкамлашсин. Бадиий китобларни тарғиб этиш орқали  ёшларнинг нутқини ўстиришга, дунёқарашини, тафаккурини кенгайтиришга эришишимиз мумкин. Ёшларга “ўрган” деб эмас “ўрганишимиз керак” деб айтишимиз,  тенгдош-тенгдошга тамойили орқали ёшлар орасида тарғибот –ташвиқот ишларини кенг жорий этишимиз,  амалий ишлар, саҳнавий кўринишлар  ёрдамида турли иллатларнинг, ахборот хуружларининг мазмунини, оқибатларини кўрсатиб беришимиз, акциялар ўтказишимиз, ёшлар ташаббускорлигини  оширишимиз керак. Шу йўллар билан ёшларни ҳар қандай иллатларга қарши курашадиган, эркин фикрлайдиган инсон этиб  тарбиялашга эришса бўлади. Ёшларимиз келажакда, табиат ато этган эзгуликнинг йўқолишларига йўл қўймасликка масъулдир.

      Аждодларимизнинг буюк ишларини давом эттирувчи, халқимизнинг шонли тарихини келажакнинг порлоқ кунлари билан бирлаштирувчи ҳамда барча эзгу-мақсадларимизни рўёбга чиқаришда асосий аҳамиятни касб этувчи куч – ЁШЛАРДИР. ЁШЛАР- жисмлари орзуга тўла, қизиқишлар таъсирида  тафаккур дунёсини кенгайтириб борувчи, доимо катта эътиборга сазовор бўлаётган жамиятнинг бир бўғини. Мамлакатимизда ёшларнинг униб-ўсишлари, таълим олишлари, комил инсон бўлиб вояга етиши, эркин касб танлаши, ўз иқтидорини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилган. Биз ёшлар бунга жавобан ҳар доим собитқадам бўлишимиз, ватанимиз олдидаги бурчимизни англаб унинг тараққий этишига ҳисса қўшишимиз, XI-XV асрларда дунё ахли буюк аждодларимизни  қандай ҳурмат – эҳтиром қилган бўлса, биз -  XXI аср ёшлари ҳам мана шундай эҳтиромга сазовор бўлиб, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаб, бизга билдирилган ишончни оқлашимиз лозим. Бу йўлда барчамизниулуғ сиймоларимиз руҳи қўллаб, матонат, ирода ва зафарлар ёр бўлсин. 

  

Ҳикматли сўзлар

 

Фикрингни назорат қил,

у сўзга айланади

***

Сўзингни назорат қил,

у одатга айланади

***

Одатларингга эҳтиёт бўл,

у феълингга айланади

***

Феълингни назорат қил,

у тақдирингни белгилайди

 

 

Ватанга тош отмоқ - онага тош отмоқ демакдир

Автор: info от 8-07-2016, 12:28

Азиз ватандош албатта бизнинг Ўзбекистонимизга жон фидо қилсак арзийди. Серқуёш, серунум, осмони мусаффо, замини тинч бундай ўлкани бошқа элдан топа олмасак керак. Ватанимизнинг ана шундай тинчлигини таъминлашда уни гуллаб яшнашида барчамиз ўз хиссамизни қўшиб, унинг сарҳадларини қўриклаётган посбонларимизга куч гайрат тилаб турайлик.

Лекин, афсуски «олдингдан оққан сувни қадри йўқ» деганларидек мана шундай тинчлигимизни фаровон ҳаётимизни қадрига етмай ўзга эллардан фаровон ҳаёт қидириб кетиб, оқибатда «ўргимчак тўри»га тушиб қолаётган ёки ўз уйидаги яхши ҳаётга қаноат қилмай арзимаган пул эвазига ўз ватанини шу ўринда айтиш жоизки ватанга қўшиб оиласини фарзандларини сотишга тайёр нокас кимсалар хам учраб турибди.

 Бу кимсалар билиб билмай тиконни босиб қўйяптими йўқ, бундай одамларнинг онги паст, онги мажрух одамлардир. Наҳотки ночорлик одамни шундай пасткашлик қилишга мажбур қилса, йўқ ахир бизнинг аждодларимиз не-не кунларни бошдан кечиришмаган ахир улар ватанфурушлик қилишмаганку барча қийинчиликларга чидашган ахир ўзингиз, ўйлаб кўринг ҳозир биз қандай замонда яшаяпмиз.

Бошқа эллардан тўкин ҳаёт қидириб ўргимчак тўрига илиниб қолаётган юртдошларимиз бобоколонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўлларини ақалли бир марта бўлсада ўқиб кўришмаган бўлса керак. Бобоколонимиз ўзга элларда шох бўла туриб, ўз диёрларини қўмсаб шундай деган эдилар;

«Ўзга юртда шох бўлгунча ўз юртингда гадо бўл»  ўзга юртларга бориб ҳар ҳил йўллар билан пул топиб, оқибатда онгсизларга қўшилиб онги фикри бузилиб манқуртга айланиб бораётган бундай нокасларни ватандош, юртдош дейишга ҳам одам жирканади. Уларнинг  кўзларига на ота-она на мурғак фарзандлари кўринади. Бир устозим айтган эдилар; «Одамнинг энг тез касал буладиган аъзоси бу - онгдир». Албатта онг турли бегона ғоялар билан бузилса, бундай онг эгасидан хар қандай разилликни кутиш мумкин. Бундай кимсаларни қилаётган ишлари ватанга тош отиш эмасми, ватанга тош отиш эса онага тош отишдир.

Азиз ватандош кўзингизни каттароқ очинг, уйғонинг наҳотки юртимизда бўлиб ўтаётган янгиликлар, енгилликлар, ютуқлар, кенг қамровли имкониятлар кўзингизга кўринмаяпти.

Юртбошимизни шарофати билан барча соҳага кенг қамровли имкониятлар яратилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўлга қўйилиб ишингиз олға юрмоқда. Азиз ватандош онги бузуқ манқуртларга қўшилиб, эртанги кунингизни ўйламай ватанфурушлик қилманг.

      Мухтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маърузасида: «Одамларнинг онги тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар уларнинг ён-атрофидаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганлигини таъкидлаш лозим». Ахир ўйлаб кўринг, сизга ишонч билдирилмоқда. Бу ишончни оқлаш эса барчамизнинг зиммамизга юклатилган маъсулиятдир. Инсон ҳаётга бир бора келар экан, келинг ҳаётимизни фақат яхшилик қилишга, ватан, унинг эртанги равнақи учун ёниб яшашга сарфлайлик.

 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз