» Материалы за Август 2016 года
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

МУСТАҚИЛЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

Автор: info от 12-08-2016, 18:34

        Айни кезларда озод ва обод юртимизнинг барча гўшаларида халқимиз тарихидаги буюк ва қутлуғ сана Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллик байрамига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Ушбу байрам “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним” ғоясини узида мужассам этганлиги барчамизни, Истиқлолни қадрлашга, энг бебаҳо бойлигимиз-тинчлик ва осойишталикни асраб авайлашга ундамоқда.

            Бугун турмушимиз фаровон, мамлакатимиз тараққиёти илдам тез ва жадал суръатда юксалмоқда. Юртдошларимиз ўй ҳаёли ширин ташвишлар билан банд, қалблари яратувчанлик ишқи билан лиммо-лим,  Мустақиллик бизга нима берди, деганда, ғурур билан: “Ҳурлик, имконият ва ёрқин келажак ҳадя этди”, дейишимизга асосларимиз етарли, келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш йўлида беқиёс имкониятлар очиб берди. Дарҳақиқат, бугун ўтган тарихан қисқа муддатда эришган ютуқларимиз нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

           Ушбу имкониятларга мос равишда  одамларимиз дунёқараши тубдан ўзгариб бормоқда. Энди халқимиз собиқ мустабид тузум давридагидек режа учун, оғир мехнат учун яшамаяпти. Балки ўз тақдирини ўзи белгилаб, ўзи меҳр қўйган соҳада фаолият юритиш истаги устувор, ўз фаоллиги ва ташаббуси билан юксак марраларга эришишга орзуманд. Фарзандларимизнинг замонавий шароитларга эга мактабларда мукаммал илм олиш ҳуқуқи  кафолатланган. Ёш авлод академик лицей, касб хунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактаблари, олимпия захиралари коллежларида таълим олмоқда. Бу фарзандларимизнинг маънан ва жисмонан баркамол бўлиб улғайишида замин бўлмоқда.

         “MUBORAKNEFTGAZ”масъулияти чекланган жамиятимизда фаолият юритаётган 12 миллат вакилларидан иборат 5380 нафар кишилик  жамоаси ҳам энг улуғ, энг муқаддас байрамимизни кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда.

         “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамият маъмурияти ва касаба уюма қўмитасининг қўшма қарори ишлаб чиқилди ва ушбу қарорга асосан байрамга пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлари белгилаб олинди.

          Тасдиқланган тадбирлар  дастурига асосан жамиятнинг барча мажмуа, кон, цехларида “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида ҳайрия хашарлари ўтказилиб, жамият ҳудудини, унинг атрофидаги кўча ва биноларни ободонлаштириш байрамга  тайёрлаш ва бадиий безаш ишлари бажарилмоқда.

         Жамият ишчи-хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган шиорни асосий ғоя сифатида Мустақиллик аждодларимиз томонидан яратилган бой мерос эканлигини, “Мустақил Ўзбекистон менинг таянчим ва ифтихорим”, “Истиқлол-миллати, тили ва динидан қатъий назар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари гаровидир”, “25 йил ичида биз нималарга эришдик”, “Мустақиллик берган имконият ва неъматлар” каби мавзуларда шунингдек   Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдур”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Юксак Маънавият енгилмас куч”, “Хавфсизлик ва барқарорлик тараққиёт йўлида” асарлари ва “Огохлик давр талаби” шиори асосида соҳа мутаҳасислари ва ҳуқуқ тарғибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

         Шунингдек, Жамиятимиз ишчи-ходимлари ўртасида Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами муносабати билан спортнинг ҳар ҳил турлари (кураш, футбол, волейбол, шахмат-шашка) бўйича жамият маъмурияти соврини учун оммавий спорт мусобоқалари ўтказилмоқда, 55 ва 60 ёшга тўлган жамиятимиз юбилярларини рағбатлантириш режалаштирилган.

          2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан кам таъминланган оилаларнинг фарзадларини суннат тўйларини ва ёш оилаларнинг никоҳ тўйларини ўтказиш, Жамият нафақахўрлари, кам таъминланган боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар, ногиронлар ва мехнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, Китоб мехрибонлик уйи ҳамда Гўдаклар уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхонлари ташкил қилиш ва уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш белгилаб олинган.

       Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги қутлуғ айёми билан Барча юртдошларимизни, вилоятимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам-Мустақиллик айёми билан самимий муборакбод этамиз.

         Ҳурлик қуёши порлаб турган юртимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин! Қалбимизни байрам шукуҳи, шодлик нафаси сира тарк этмасин.

         Дунё ҳамжамиятида ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлиб бораётган мустақил давлатимиз ҳамиша юксалиб бораверсин!

 

                             ИСТИҚЛОЛИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!

"Муборакнефтгаз” МЧЖ
Маънавият ва маърифат бўйича йўриқчиси:                   

Б.Н. Қаюмов

 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз