» Материалы за Сентябрь 2016 года
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ҚАЛБЛАРИМИЗДА АБАДИЙ ЯШАЙДИ

Автор: info от 6-09-2016, 09:00

ҚАЛБЛАРИМИЗДА АБАДИЙ ЯШАЙДИ

 

Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябр куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди.  Муборак туман ҳокимлиги биносида ҳам мотам маросими ўтказилди. Туман ҳокимлиги биносида ташкил этилган тадбирда Муборак туман ҳудудида жойлашган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва “MUBORAKNEFTGAZ” корхонаси  ходимлари юртбошимиз портрети пойига гулчамбарлар қўйиб таъзим бажо келтирдилар.

  Мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан Республикамиз Мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муаффақиятларни қўлга киритганди, ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва маъсулиятли даврда вазият барқарорлашувининг олди олинди ва халқимизнинг уруш дахшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши таъминланди.

     Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90- йилларида, энг оғир ва тахликали бир шароитда, четдан бўлган турли тазйиқлар ва сохта ваъдаларга учмасдан, мухтарам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон учун яккаю ягона тўғри, яни тадрижий, босқичма босқич ривожланиш йўлини танлаб олгани ва унинг нақадар тўғри йўл эканлигини бугун хаётнинг ўзи қайта-қайта исботлаб турибди.

    Айнан ана шундай тўғри йўл танлаганлиги туфайли мустақил давлатимиз демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб, халқимиз ва келгуси авлодларимиз учун хеч кимдан кам бўлмаган хаёт шароитларини яратиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обру-этиборини янада юксалтириш бўйича улкан, айтиш жоизки, асрларга тенг бўлган йўл босиб ўтилди.

  Буларнинг барчаси бевосита Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб, етти ўлчаб бир кесган холда ишлаб чиқилган ва жахонда “Тараққиётнинг ўзбек модели” деб тан олинган машхур беш тамоил асосида амалга оширилган ишларнинг намоёнидир.

   Ўзбекистон газ саноатининг тарихи ярим асрдан ошди. 1953 йилда Ўзбекистонда энг биринчи табиий газ кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида Сеталантепа газ кони очилган бўлиб, 1962 йили Газли конининг ишга туширилиши билан собиқ иттифоқнинг Урал ва Европа - қисми саноат иншоотларини газ билан таъминлаш мақсадида «Бухоро-Урал» ва «Ўрта Осиё – Марказ» трансконтинентал газ қувурлари тармоғи ётқизилди.

   Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг нефт ва газ саноати Республика халқ хўжалигининг устивор тармоғи сирасига киритилди ва барқарор ривожлана бошлади. Ҳар бири алоҳида, тармоқга эга бўлган нефт, газ, нефтни қайта ишлаш ва у билан боғлиқ бошқа соҳаларнинг фаолиятини қазишдан тортиб то тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган ҳар бирининг фаолиятини боғлаб турувчи узлуксиз занжирдан иборат ягона ишлаб чиқариш мажмуига бирлаштирилди.

  Ўзбекистон Республикасининг биринчи Призиденти И.А.Каримов томонидан 1992 йил қуйидаги учта асосий стратегик вазифаларнинг ҳал этилиши белгилаб қўйилган эди:

1. Республика нефт мустақиллигига  эришиши учун нефт ва табиий газ, газ конденсати қазиб олишни кескин кўпайтириш;

2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дунё стандартлари  даражасига етказиш  мақсадида нефт ва газни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини чуқурлаштириш.

3. Ўзбекистон нефт ва газ тармоғининг ишончли хом-ашё базасини таъминлаш учун янги конларни очиш йўли билан углеводород, биринчи навбатда унинг суюқ заҳираларини ўстириш.

Бу уч стратегик вазифаларни бажариш учун «Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ саноатини ривожлантиришнинг 1993-2000 йилларга мўлжалланган концепсияси» ишлаб чиқилди. Концепсияни ҳаётга татбиқ этиш, яъни мавжуд имкониятлардан фойдаланишни кенгайтириш, кучларни бир жойга тўплаш, хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, бошқарувни осонлаштириш сингари қатор зарур омиллар туфайли, 1993 йили «Ўзбекнефтгаз» нефт ва газ саноати миллий корпорацияси ташкил этилди (1998 йил декабр ойидан эътиборан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси деб юритилмоқда).   Натижада 1995 йилга келиб Республика бўйича мўлжалланган нефт, табиий газ ва газ конденсати қазиб олишни кўпайтириш орқали мамлакатимиз амалда  ёқилғи энергетика мустақиллигига тўла эришди.

Мамлакатимиз ёқилғи энергетика ресурслари мустақиллигини таъминлашда “Муборакнефтгаз” корхонаксига қарашли «Кўкдумалоқ» Нефтгазконлари мажмуаси таянч конларидан бири вазифасини бажариб келмоқда.

«Кўкдумалоқ» кони 1988 йилда дастлабки учта нефт қудуғи ишга туширилган бўлиб, 1990 йилда 6 та қудуқ, 1991 йилда 10 тага, Ишлаб чиқилган консепцияга асосан 1995 йилга нефт берувчи қудуқлар сони 87 тага, 2000 йилда келиб эса қудуқлар сони 100 дан ортиб кетди. Қисқа вақт ичида конда газни бирламчи комплекс тайёрлаш қурилмаси, нефтни тайёрлаш қурилмаси, нефт уюми қатлам босимини ушлаб туриш мақсадида қатламга сув ҳайдаш насос станцияси қуриб ишга туширилди.       1997 йилда  газни қатламга ҳайдаш учун компрессор станцияси «Сайклинг-процесс» қўлланилиб, мазкур лойиха ва ускуналар АҚШнинг, «Келлог» Япониянинг «Нишо Иваи» ва Ўзнефтгаз компанияси билан хамкорликда ишга туширилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу компрессор станциясининг ҳамдўстлик давлатлари орасида энг биринчи ягона лойиха хисобланади.

       Мустақилликнинг йигирма беш йил давомида корхонамизда ўттиздан ортиқ газ, нефт ва газ конлари ишга туширилди ва корхонада қўшимча 2000 та янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда давлатимиз мустақиллиги шарофати билан корхонамиз бир қатор ривожланган давлатларнинг йирик компаниялари билан иш олиб бормоқда. Жахон андозаларига мос янги технологияларни тадбиқ этиш юртбошимиз тасдиқлаган инвестицион дастурлар асосида кўплаб йирик лойихалар ишга туширилди.

Бу ютуқларга эришиш бевосита Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов бошчилигида  амалга оширилди.

Юртбошимизнинг кадрлар тайёрлаш дастурига асосан нефт ва газ саноатида бугунги кунда мамлакатимизнинг юқори савияли ёш мутахасислари иш юритиб ва бошқариб келиши тақсинга сазовордир. Миллий қадриятларимиз қайта тикланиб, буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни авайлаб-асрашдек эзгу ишлар рўёби ҳам Ислом Каримов хизматларининг самарасидир.  “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарида “Барчамизга аён  бўлиши керакки, қаердаки  бепарволик ва лоқайдлик ҳукум сурса, энг долзарб масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча –қаерда хушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл- идрок ва тафаккур ҳукумрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.” деган эзгу ғояларига амал қилиб, биз “Муборакнефтгаз” корхонаси  ишчи ходимлари  юртбошимизнинг бошлаб берган порлоқ келажак йўлидан бориб мустақил Ватанимиз олдидаги  ўз инсонийлик бурчларимизни сидқи дилдан адо этиб ғамхўрлигига  муносиб бўламиз. Буюк давлат арбоби “Мустақил Ўзбекистон Республикаси” асосчиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасини хеч қачон унутмаймиз, қалбларимизда абадий яшайди.

   

 

 

Ҳурмат ила корхона жамоаси.

 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз