» Материалы за Ноябрь 2016 года
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

“Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

Автор: info от 23-11-2016, 17:02

“Муборакнефтгаз” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”да ижтимоий-маънавий ва диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида    маънавият соатларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режасига биноан Ўзбекистон Миллий Академик Драмма театри ижодкорлари Ўзбекистон Халқ артисти, Ёқуб Ахмедов, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Мақсудовлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатида халқимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан босиб ўтилган хаёт йўллари  давомидаги эришган ижодий ютуқлари  Мустақиллик туфайли яратилган чексиз имкониятлар  сабабли эканлигини таъкидлаб ўтишди. Мустақиллик олий неъмат эканлиги уни қадрига етиш кераклиги тўғрисида давра иштирокчиларига тушунчалар беришди. Тадбир давомида  сўзга чиққан ҳар бир ижодкорлар ўз ижод наъмуналаридан, сахна асарларидан парчалар ўқиб эшиттирдилар. Шунингдек халқимиз севиб томоша қиладиган саҳна асарларининг яратилиши жараёни,  саҳна ортидаги қизиқарли воқеалар  ва бу борада актёрларнинг маъсулиятлари тўғрисида сўзлаб беришди. Жумладан  олдимизда турган энг муҳим ва долзарб вазифамиз – юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий имунитетни шакиллантиришдан иборат эканлигини айтиб мазмунли тушунчалар беришди. 

Айни кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини  умумэътироф этилган демократик тамойиллар, халқаро андозалар ва миллий сайлов қонунчилиги асосида юқори савияда ташкил этиш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга қизғин хозирлик кўрилмоқда. Ушбу сайловга ҳар бир киши ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришга даъват этдилар. 

 

  Корхона маъмурияти.

  

“Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

 


       “Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

 

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЗАНЖИРЛАНГАН ҚУЛ

Автор: info от 18-11-2016, 12:17

Бугун одам савдосининг инсоният бошига келтираётган кулфатлари ҳақида ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам муайян тасаввурга эга. Бироқ, ҳамон айримлар билиб ёки билмай қимматли ҳаётини бу “ғирром ўйин”да гаровга қўяётгани ачинарли. Тарихдан маълумки, барча давр ва замонларда ҳам ахлоқсизлик қаттиқ қораланган. Ота-боболаримиз номуссиз, ҳаёсиз одамларни даврага қўшмаган. Аёллар эркак кишининг юзига тик қарамаган, кўча-куйда уларнинг олдини кесиб ўтмаган. Ўз ўрнида аёл шаъни миллат шаънидек асралган, ҳимояланган.

“Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар”

“Биз бошқа мамлакатга борганимиздан сўнг, алданганимизни билиб қолдик. Даромадли иш топиб берамиз, деганлар бизга ёлғон гапирганини, аслида эса фоҳишалик билан шуғулланишимиз учун сотилганимизни айтишди. Бизни бу жирканч ишга мажбурлашар, айтганларига кўнмасак, уч-тўрт эркак овозимиз чиқмай қолгунча тепкилашар, хўрлашарди...”

Бу гаплар бир ўзбек аёлига тегишли. У мўмай даромад топиш илинжида юрган кезлари «ишбилармонлар» қўлига тушиб қолади. Аёлнинг истакларидан воқиф бўлган фирибгарлар уни алдаб, хориждаги ҳамкорлари – қўшмачилар қўлига топширишади. Албатта, бекордан-бекорга эмас, маълум манфаат эвазига. Манфаат деб энг манфур ишлардан ҳам қайтмайдиганларда эса на ор-номус ва на виждон бўлади. Бу ҳамма замонларда ҳам исботланган.

“Уят ўлимдан қаттиқ”

...Саркарда Жалолиддин Мангуберди Чингизхон тазйиқи кучаявергач, ўз яқинларини, айниқса, аёллар ва болаларни сувга чўктириб юборади. Зеро, жасур ҳукмдор душман қўлидаги хўрлик ва хорликдан кўра ўлимни афзал билган. Шу боис, уят ўлимдан қаттиқ, деган нақл бежиз айтилмаган.
Афсуски, бундай бебаҳо ҳикматларнинг қадри топталмоқда. Ер юзидаги қабиҳ ишлар камлик қилгандай, кейинги йилларда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар пайдо бўлди. Бунинг оқибатидан жабр чекканлар, оила деган улуғ масканнинг гуноҳига ботаётганлар сони тобора ортиб бормоқда... 

Қайд остидаги ваҳшийлик

Ҳозирда ер юзида 2,8 млн. киши одам савдоси қурбонига айланган бўлиб, жиноий олам вакиллари учун ундан тушадиган даромад 7 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Ҳар йили дунё миқёсида 700-800 минг нафар болалар ва аёллар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилмоқда ва улардан жиноий мақсадларда фойдаланилмокда.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва Қочоқлар бўйича халқаро ташкилотлар экспертларининг хулосасига кўра, сўнгги йилларда бу хилдаги жиноятчилик шиддат билан ўсиб бормоқда. Одам савдоси бозори наркотик ва қурол савдосидан кейинги, учинчи ўринни эгаллайди.

Битимлар имзоланяпти...

Табиийки, одам савдосидек халқаро кўламдаги жиноятчиликка қарши фақатгина бир давлат ёки минтақа мамлакатлари кураш олиб борган тақдирда, самарали натижаларга эришиб бўлмайди. Мажбурий донорлик, қуллик ва фоҳишалик каби жирканч кўринишлардаги бу иллатга барҳам бериш мақсадида дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори Ўзбекистон ҳам халқаро ташкилотлар билан бир қанча шартнома ва битимлар имзолаган.

Кураш давом этмоқда

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация маркази ташкил этилди. Мазкур марказ жабрланувчиларга кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш; уларнинг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида ва ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Божхонадан шунчаки ўтолмайсиз

Айни пайтда барча чегара божхона постларида одам савдосидан огоҳлантиришга қаратилган деворий кўргазмалар, фуқароларга маълумот бериш бўйича “Ишонч телефонлари” ташкил этилган. Одам савдоси билан шуғулланишда гумонланган ва жабрланган шахслар тўғрисидаги тезкор маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, божхона декларацияларида чегарадан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг нима мақсадда ўтаётганлигини кўрсатиши қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Хулоса

Бугун била туриб ўз бошини бу сиртмоққа тутиб бераётганларнинг ҳам борлиги аччиқ ҳақиқат. Ўз тақдиримизга, аввало, ўзимиз масъул эканмиз, гуёки  фириблар қурбони бўлиб, сўнг аттанг қилмаслик учун ён-атрофга теран кўз билан қараб, ҳаётда тўғри йўлни ҳам ўзимиз танлай билмоғимиз лозим. Зеро, “ҳар ким топди... ўзидан” деганлари бежизмас.

 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз