» Материалы за Март 2017 года
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.

Автор: info от 22-03-2017, 14:30

Муқаддас она заминимизда янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Ҳар йили юртимизнинг барча шахар ва қишлоқларида “Наврўз” умумхалқ байрами кенг нишонланади. Қалби эзгуликларга лиммо-лим меҳнатсевар халқимиз, “Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз” дея ният қилишади. Истиқлолга эришган дастлабки йилларданоқ мамлакатимизда бу азалий айёмни кенг миқиёсда умухалқ байрами сифатида нишонлдаш одат тусига айланди. Жорий йилнинг 28 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

“Муборакнефтгаз”масъулияти чекланган жамиятида ушбу қарорга биноан   “Наврўз” умумхалқ байрамини кўтаринки рухда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 “Наврўз” байрами муносабати билан барча ишчи-ходимлар рағбатлантирилди, жамиятда меҳнат қиладиган 50 нафар ёш оилаларнинг фарзандларини суннат тўйлари ўтказилди. Байрам муносабати билан жамиятимизда мехнат қилаётган 50-60 ёшга тўлган юбилярлар рағбатлантирилди. Байрам муносабати билан боқувчисини йўқотган оилалар, ногирон нафақахўрлар, ёлғиз кексалар холидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Жамият оталиғидаги Китоб меҳрибонлик уйи ва гўдаклар уйига “Наврўз” байрами муносабати билан ташриф буюрилиб, у ердаги тарбияланувчилар учун байрам дастурхони ташкил этилди ва совғалар улашилди.

Муборак туманида барча ташкилотлар, махаллалар томонидан биргаликда уюшқоқлик билан ўтказилган байрам тадбири халқ сайлига айлантирилди. Турли-туман беллашувлар, курашлар кўпкари, арқон тортиш каби спорт мусобақалари ўтказилди ушбу беллашувларда жамиятимиз ишчи ходимлари иштирок этишиб ғолибликни қўлга киритдилар. Наврўз байрами сайлда иштирок этувчиларга завқ-шавқ бағишлади. Болажонларнинг варрак учириш мусобақалари эса қалбларини чексиз қувончга тўлдирди.

Байрам тантаналари ўтказиладиган барча жойларда байрам дастурхонлари ташкил этилиб, сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучваралар ва шу сингари турли баҳорий таомлар билан безатилди. Ушбу табиат қуйида ўтказилган сайилгоҳга фольклор гуруҳлари, бадий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари ташриф буюришди.

Тадбир якунида нуроний отахонларимиз ва онахонларимиз юртимизни тинчлигига, болажонларимиз шодон кулгисига, фуқароларимизни фаровон хаётию мусаффо осмонимизга кўз тегмасин дея қут-барака тилаб дуога қўл очдилар. 

 

Жамият маъмурияти

 

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди.

“Навруз” умумхалқ байрамига бағишланган кураш спорт мусобақаси тадбирлари

Автор: info от 15-03-2017, 17:27

 “Навруз”  умумхалқ   байрами муносабати билан“Muborakneftgaz” МЧЖ ва касаба уюшма қўмитасининг 2017 йил 13 мартдаги №32 сонли қўшма қарорини бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Кўкдумалоқ” мажмуасида жамиятда ишлаётган ишчи-ходимлар  ўртасида шу йилнинг 14-март куни  миллий кураш  мусобоқаси бўлиб ўтди.

Бунда жамиятга қарашли барча мажмуа, кон, цех участкаларида ишлаётган ишчи полвонлар иштирок этишди.  Мусобоқа полвонлари  жуда қизғин ва муросасиз кураш олиб боришди. Мусобоқа товоқлари учун полвонлар ўртасида муросага бой кураш бўлди.    

        Биринчи товоқ учун Тезкор гурухидан Отамурод полвон хамда Алан конидан Довуд полвон кураш олиб боришди ва якунда Отамурод полвон   биринчи товоқни қўлга киритди.

        Иккинчи товоқ  учун  МГҚИБ Ражаббой полвон ва Кўкдумало мажмуасидан Шавкат  полвон кураш олиб борди  якунда Ражаббой  полвон ғолиб бўлди.

Учинчи товоқ учун  Шимолий Ўртабулоқ мажмуасидан Тўра хамда  Зеварда мажмуасидан  Обид полвонлар курашдилар, ғолиб Обид полвон.

Жамият ишчи-ходимларининг саломатликларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича доимий равишда касаба уюшма қўмитаси ва “Машъал” ССК томонидан мусобоқалар ҳамда спорт тадбирлари  ўтказиб келинмоқда.

 



 

 

 

 

          
 
    
                 
 
                 

 

 

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида Наврўз байрами тадбирлари

Автор: info от 14-03-2017, 14:49

Ҳар йили шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асл миллий, энг ардоқли байрам Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч олиб келади.

Табиат уйғониб, борлиқ ям-яшил тусга кирган, кўнгилда эзгу ниятлар куртак ёзган кунларда мазкур бебаҳо айёмни соғинганимизни теран англаймиз.

Наврўз нафақат яшариш ва янгиланиш айёми, шу билан бирга, она Ватанга наф келтириш, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишдек улуғвор ниятларни рўёбга чиқариш шодиёнаси сифатида ҳам қадрлидир.

          Давлатимиз рахбарининг 2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорларида таъкидланганидек, азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи оламни барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.

            Ушбу байрам муносабати билан айни пайтда мамалакатимизнинг барча худудларида, шахар ва қишлоқларида  бўлганидек “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида ҳам белгиланган режа асосида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.Шу йилининг  11-12 март кунлари кўп минг сонли жамоада умумхалқ ҳашарлари  ташкил қилиниб, жамият тасарруфида бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Байрам муносабати билан 12 март куни жамиятнинг Қултоқ, Помуқ,  Алан конлари ишчилар шахарчасида байрам тадбири ҳамда спортнинг волейбол туридан мусобақалар ташкил қилинди. Ушбу конларнинг ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, санъаткорлар ижросида байрамни мадх этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.Спортнинг волейбол тури бўйича ташкил қилинган жамият биринчилиги мусобақаларида жамиятнинг барча мажмуа, кон, цех жамоалари фаол иштирок этишди.

Мусобақа ғолибларига жамият маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси , “Машъал” ССК ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан мусобақа кўчма кубоги, эсдалик совғалар ҳамда мусобақа дипломлари топширилди.

            Наврўз шукуҳи жамиятнинг таркибий тузилмаларида кўтаринки кайфиятда  давом этмоқда.

 

Жамият маъмурияти

 

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари

Хашар элга ярашар!

Автор: info от 13-03-2017, 16:46

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда 11-12 март кунлари хайрия хашари ўтказилди.

      2017 йил 11 - 12-март кунлари “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамият ишчи-ходимлари оммавий равишда умухалқ хайрия хашарида иштирок этишди. Тадбирда “Муборакнефтгаз”МЧЖ ишчи - ходимлари, ёшлар кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Кўчаларга мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Бу халқимизнинг ранг - баранг маданиятини намойиш этиш, миллий қадриятларимизни ёш авлод онгига чуқур сингдиришда муҳим омил бўлмоқда. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ишчилар шахарчаси, кўчаларимизга янада чирой бағишлади.

 

Жамият маъмурияти.

 

Хашар элга ярашар!
Хашар элга ярашар!

«Муборакнефтгаз» МЧЖ объектларида янги технологияларни жорий этиш

Автор: info от 10-03-2017, 15:14

Ўтган 2016 йил ва жорий йилнинг икки ойи мобайнида газ ва суюқ углеводород маҳсулотларини қазиб чиқариш ва истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан жамият объектларида янги технологиялардан фойдаланиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

- «Кукдумалоқ» мажмуасидаги қатлам босимини ушлаб туриш (ППД) цехида  IAP-04818 рақамли ихтиро патенти асосида қатламга сув ҳайдаш технологияси амалга оширилмоқда;

- Конлардаги қудуқларлар маҳсулдорлигини ошириш ва қўшимча суюқуглеводород маҳсулотларини қазиб чиқариш мақсадида:

- «Антинакипин» кимёвий регенти билан қудуқлар тубига ишлов бериш;

- «Меррико» компанияси билан ҳамкорликда қудуқлар тубига кислотали ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жамиятимиз конларида «Стандарт-Прибор» МЧЖ билан ҳамкорликда электрон манометрлар бўйича ҳам синов-тажриба ишлари ўтказилмокда. 

Аёл маънавият гулшани!

Автор: info от 7-03-2017, 16:26

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда 8-Март “Халқаро хотин-қизлар байрами”га бағишланган байрам тантанаси ўтказилди.

 

Агар бешик ва беланчаклар узра аллалар айтилмаганда, эхтимол, дунёда бошқа қўшиқлар яратилмасди. Одамларнинг умри мазмунсиз кечарди, уларнинг хаётида шеърий ҳис-туйғулар камроқ бўларди, дунёда камроқ қахрамонликлар кўрсатиларди.

Оналар – дунёнинг энг биринчи шоиралари!

Улар ўғил қизлари қалбига шеърият уруғларини сепишади. Йиллар ўтиб бу уруғлар гул бўлиб очилади. Шу боис эркаклар энг оғир, энг ғамгин дамларда, энг қалтис лаҳзаларда онаси айтган аллаларни эсга олишади.

Биз хаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллигини биринчи навбатда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз ва улуғлаймиз. Гўзаллик ва нафосат, мехру-мухаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг мехрибонлиги, қалб-саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига, ўз она юртига севги садоқат туйғусини сингдирадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари учун ҳар қанча эъзозласак арзийди.

“Муборакнефтгаз”МЧЖ ва касаба уюшма қўмитасининг “8-Март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида“ қўшма қарор ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар тузиб олинди. Жамиятда мехнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида 8-Март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан турли танловлар ўтказилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан корхонада ишлаб нафақага чиққан фахрийларни холидан хабар олиб, моддий кўмаклар берилди.

 8-Март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жамиятда маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳар бирига гуллар тақдим этилиб, байрам дастурхони ташкил қилинди. 

 

 

Жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси. 

 

 

Аёл маънавият гулшани!
Аёл маънавият гулшани!

 

“Спорт - саломатлик гарови”

Автор: info от 3-03-2017, 16:20

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт - саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказиш тўғрисида”ги 5-57 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинди.

“Muborakneftgaz” МЧЖ фаолият кўрсатаётган ишчи хизматчиларни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишларига кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммовий турларига кенг жалб этиш, жамиятда хизмат қилаётган ёшларни спортнинг оммовий турларига қизиқишларини кучайтириш, ходимларни турли хил касб касалликларидан спорт ва соғлом турмиш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш хамда жамиятда хизмат қилаётган ишчи ходимларнинг спорт ва жисмоний тарбия кундалик иш жараёнини бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларини шакиллантириш мақсадида, жамиятда хизмат қилаётган ишчи хизматчилар ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида 26-27 январ кунлари Жамият спартакиадаси бўлиб ўтди.

Жамият тасаруфидаги мажмуа, кон, цех-участкаларида хизмат қилаётган спортчи ходимлар ўртасида ташкил қилинган спартакиадада биринчилигни қўлга киритган спортчи ходимлар стол теннис бўйича Техника таъминоти ва маркетинг бўлими мухандислари Худойбердиев Эргаш ва шахмат бўйича Сапаров Низомлар ҳамда волейбол бўйича Марказий лаборатория қизлари жамоаси туман миқёсида бўлиб ўтадиган спартакиадада иштирок этиш учун  йўлланмани қўлга киритишди.

“Спорт - саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган спартакиаданинг туман босқичи 22 феврал куни Муборак шаҳар “Ахборот технологияси ва унга хизмат кўрсатиш” коллежи спорт мажмуасида бўлиб ўтди ва жамият шарафини химоя қилган спортчилар фахрли ўринларни эгаллашди.

Жамият ишчи-ходимларининг саломатликларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича доимий равишда касаба уюшма қўмитаси ва “Машъал” ССК томонидан мусобоқалар ҳамда спорт тадбирлари  ўтказиб келинмоқда.

 

Жамият Касаба уюшма қумитаси

 

 

 

 





   

 

 

                  


 

 

 

 

 

 


  

 

 

 

 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз