» ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНГА КАРШИ КУРАШ

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНГА КАРШИ КУРАШ

Автор: info от 15-05-2018, 11:22

Ислом динини никоб килиб, одамларни бир-бирига карши куйиб кон тукишни ташкил килаётган, амалда узини хузур халоватини уйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар, Марказий Осиёда акидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Экстремист лотинча суз булиб «ута» деган маънони, яъни ижтимоий сиёсий характердаги муаммоларни хал этишда, ута кескин чора-тадбирлар, фикр карашларни ёкловчи назария ва амалиётни англатади.  

Экстремизм мазмунига кура диний ва дунёвий, намоён булишига кура, худудий, минтакавий ва халкаро шаклларга булинади. Экстремистик карашлар жуда чукур илдизларга эга булиб, хеч качон чегара билмаган, дин, миллат, худудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий иктисодий ва мафкуравий куринишлари мавжуд булгани холда, у барча динлар доирасида ривожланган.

         Диний экстремизм ислом оламида хам кенг таркалган, диний экстремистлар каерда фаолият курсатмасин, асосий максади диний давлатни барпо этиш булиб, бу максадга узаро низолар, куролли тукнашувлар оркали, яна кон тукиш ва зуровонлик билан эришишни кузлайдилар. Бу эса мустакилликка хам, жамият тараккиётига хам катта гов булади. Экстремистик гурухларнинг ягона максади хокимиятни кулга киритиш булиб, бу йулда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи хакида тухталиб, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов куйидагиларни таъкидлаганлар «Аслини олганда хавфсизликка солинаётган тахдидлар анча сер кирра, улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний рухдаги экстремизмни, миллатчиликни, этник миллатлараро махаллийчилик ва уруг аймокчилик асосидаги бидъатларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини уз ичига олади».

         Мафкуравий нуктаи назардан экстремизм хар кандай бошкача фикрларни инкор этади, узининг мафкуравий ва диний карашларини купол равишда мажбурлаб, кабул эттиришга харакат килади. Уз мухолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар уз тарафдорларидан уларнинг хар бир буйрукларини сузсиз бажаришни уларга кур-курона ишонишни талаб килади, уз карашларини химоя килар эканлар, улар аклга эмас, хис туйгуларга суянадилар, баъзан омманинг туданинг инстинктига суянадилар.

Хозирги кунга келиб, диний экстремистик окимлар ва террористик гурухларлар уз сафларини кенгайтириш максадида турли усулларни кулламокдалар. Жумладан, улар купинча хали мафкуравий жихатдан тулик шаклланмаган ёшларга диний таълим бериш никоби остида, хар-хил алдов йуллари билан узларининг купорувчилик гояларини сингдириб, кейинчалик давлатимизда нотинч вазиятни юзага келтириш оркали, узларининг диний давлат куришга булган уринишларини амалга оширишда фойдаланишга харакат килиб келмокдалар.

Юкорида баён килинган фикрлардан хулоса килиш мумкинки экстермизм, акидапарастлик, фанатизм, терроризм гарчи тарихий келиб чикиши ва бошка жузъий жихатлари билан бир-биридан фарк килсада, лекин бир-бирини тулдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва тахдиди хамма вакт сакланиб колади. Зеро терроризм узининг гоявий ва мафкуравий озигини улардан олади ва уларга таянади.

         Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини куллаётган ислом никобидаги турли ташкилотлар ва харакатларга карши самарали мафкуравий кураш олиб боришда, уларнинг гайриинсоний мохиятини англаб етиш мухим ахамият касб этади. Халкимиз, айникса ёшларимиз онгига тахдид солишга харакат килаётган мазкур окимларнинг таъсирига тушиб колмаслик учун маънавий салохиятимиз етук булиши, хар биримиз доимо огох булишимиз, юрт тинчлиги, халк фаровонлиги йулида уз хиссамизни кушишимиз лозим.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз