» “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

“MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Автор: info от 30-05-2018, 17:50

“MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган ҳар қандай мурожаатларни амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда ошкоралик, холислик, шаффофлик ва адолатлилик тамойиллари асосида сифатли ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Бу борадаги ишларни келгусида самарали амалга ошириш мақсадида, мурожаатлар билан ишловчи гуруҳ аъзоларини мамлакатимизда жорий этилаётган янги қонунлар ва қонун ости меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мунтазам равишда таништириб бориш, мурожаатларни кўриб чиқилишида мурожаатчилар билан хушмуамалада бўлиш, уларнинг хоҳиш-истакларини, ечими топилиши лозим бўлган масалаларини ва дардларини тинглашдек ўта муҳим бўлган, малака ва тажриба талаб этиладиган жараёнга тайёрлаш, билим савиясини ошириш, устоз – шогирд анъаналарига содиқ қолган ҳолда барча ишларни ташкиллаштириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.  

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2018 йилдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли Қарори, “O‘ZNEFTGAZQAZIBCHIQARISH” АЖнинг 11.05.2018 йилдаги 161-сонли буйруғи ва “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖнинг 28.05.2018 йилдаги 389-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг май ойида “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 31 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 19 таси ёзма ва 12 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этиб, улар  қуйидагилардан иборат:

- 27 таси (фоиз ҳисобида 87,1%) ишга кириш бўйича қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 6 та мурожаат (22,2%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 16 та мурожаат (59,3%) юзасидан тушунтириш берилган, 3 та мурожаат (11,1%) кўрилмасдан қолдирилган, 2 та мурожаат (7,4%) кўриб чиқиш жараёнида;

- 2 таси (фоиз ҳисобида 6,5%) моддий ёрдам, иш ҳақини олдиндан олиш ва молиявий масалалар бўйича мурожаат бўлиб, шундан 1 та мурожаат (50%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 1 та мурожаат (50%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 1 таси (фоиз ҳисобида 3,2%) раҳбар ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қилинган мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаат тегишлилиги бўйича қайтариб юборилган;

- 1 таси (фоиз ҳисобида 3,2%) бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз