» “MUBORAKNEFTGAZ” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгоҳида 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми

“MUBORAKNEFTGAZ” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгоҳида 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми

Автор: info от 11-06-2018, 19:39

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ёш авлодни маънавий ва жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб вояга етказишга эътиборни янада кучайтириш ҳамда болалар оромгоҳини мавсумга ўз вақтида тайёрлаш ва ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ўтказиш, Қашқадарё вилоят ҳокими ва Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 14.03.2018 йилдаги Х-250/03, 11-40“с” сонли қўшма қарорида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш борасида “Muborakneftgaz” масулияти чекланган жамиятига қарашли “Ёш алангачи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болаларни дам олдириш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилди. 2018 йил 5-июн куни мавсумнинг биринчи навбатига Муборак, Косон ва Қаршидан 580 нафар Китоб туман 5- меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 120 нафар болалар йўл патрул хизмати ходимлари ва тиббиёт ходимлари назоратида “Ёш алангачи” болалар оромгоҳига хатарсиз олиб бориб жойлаштирилди. 2018 йил 8 июн куни биринчи навбатнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Оромгоҳ режасига асосан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари олиб борилди. Болаларни мароқли дам олишлари учун “Машаъл” ССК ва Китоб туман маданият бўлими биргаликда турли мавзуларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 

“MUBORAKNEFTGAZ” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли “Ёш алангачи” болалар  оромгоҳида 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми

 

 

 

 

 

 

Маълумот тайёрлади:

Касаба уюшма қўмитаси.

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз