» ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!

ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!

Автор: info от 22-10-2018, 16:46

       Ўзбекистон Республикаси Взирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 703-сонли қарорига асосан 2018 йилда пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни ташкиллаштириш мақсадида “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларига қолдирмасдан, нес-нобуд қилмасдан, тез ва сифатли териб олишда фаол иштирок этаётган ишчи-ходимларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш мақсадида турли кўнгил очар тадбирлар уюштириб келинмоқда. 2018-йил 21-октиябр куни Туркистон жамоа хўжалигида жойлашган шипонда барча ҳашарчи-теримчилар учун катта концерт программаси намойиш қилинди. Тадбирда Тошкент шаҳридан ҳамда Муборак шаҳридан санъаткорлар жалб қилинди.

    Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, раққосаларнинг рақслари тадбир иштирокчиларини мароқли дам олишларига хизмат қилди.

       Жамият директори Қ.Ҳ.Курбоновнинг табрик сўзи, сухандон ва қизиқчиларнинг чиқишлари, қўшиқчи ва раққосаларнинг концерт номерлари ҳашарчи-теримчиларга кайфият улашди.

 

     Тадбир давомида илғор ҳашарчи-теримчилар, жамият томонидан қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирландилар.

ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!
ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!
ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!
ҲОРМАНГ ҲАШАРЧИЛАР!

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз