» “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

“MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Автор: manager2018 от 25-12-2018, 09:55

 Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2018 йилдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли Қарори, “O‘ZNEFTGAZQAZIBCHIQARISH” АЖнинг 11.05.2018 йилдаги 161-сонли буйруғи ва 26.11.2018 йилдаги 02/20-2728ж-сонли факсграммаси ҳамда жмиятнинг 28.05.2018 йилдаги 389-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомлари ижросини таъминлаш мақсадида, жамиятда барча талабларга (кутиб туриш учун дам олиш жойлари, видео кузатув мосламалари ва бошқалар) жавоб берадиган фуқароларни қабул қилиш қабулхонаси ташкил этилган.

Жамиятнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи томонидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни талабларига мувофиқ ошкоралик, холислик, шаффофлик ва адолатлилик тамойиллари асосида сифатли ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Жумладан 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатида “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 747 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 330 таси ёзма ва 417 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этиб, улар  қуйидагилардан иборат:

- 515 та (фоиз ҳисобида 68,9%) ишга кириш бўйича қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 71 та мурожаат (14,8%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 439 та мурожаат (85,2%) юзасидан тушунтириш берилган, 5 та мурожаат (1%) кўрилмасдан қолдирилган;

- 159 та (фоиз ҳисобида 21,3%) мурожаат моддий ёрдам, иш ҳақини олдиндан олиш ва молиявий масалалар бўйича бўлиб, шундан 101 та мурожаат (65,5%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 58 та мурожаат (36,5%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 21 та (фоиз ҳисобида 2,7%) уй-жой масалалари бўйича мурожаат бўлиб, шундан 6 та мурожаат (28,6%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 15 та мурожаат (71,4%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 11 та (фоиз ҳисобида 1,4%) мурожаат талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ маслалалар (контракт пулини тўлаб бериш, амалиёт ўташ, дипломини қайтиб олиш) бўйича бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилган;

- 6 та (фоиз ҳисобида 0,8%) раҳбар ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 2 та мурожаат (33,3%) юзасидан тушунтириш берилган ва қолган 4 та мурожаат (66,7%) кўрилмасдан қайтариб юборилган;

- 1 та (фоиз ҳисобида 0,13%) мурожаат аноним мурожаат деб топилган;

- 34 та (фоиз ҳисобида 4,5%) бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, шундан 9 та мурожаат (26,5%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 23 та мурожаат (67,6%) юзасидан тушунтириш берилган ва қолган 2 та мурожаат (5,9%) кўрилмасдан қайтариб юборилган.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз