» “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

“MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖда 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

Автор: manager2018 от 3-01-2019, 09:04

 Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2018 йилдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли Қарори, “O‘ZNEFTGAZQAZIBCHIQARISH” АЖнинг 11.05.2018 йилдаги 161-сонли буйруғи ва 26.11.2018 йилдаги 02/20-2728ж-сонли факсограммаси ҳамда жамиятнинг 28.05.2018 йилдаги 389-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил давомида “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 758 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 341 таси ёзма ва 417 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этиб, улар  қуйидагилардан иборат:

- 516 та (фоиз ҳисобида 68,1%) ишга кириш бўйича қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 71 та мурожаат (13,8%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 440 та мурожаат (85,3%) юзасидан тушунтириш берилган, 5 та мурожаат (0,9%) кўрилмасдан қолдирилган;

- 165 та (фоиз ҳисобида 21,8%) моддий ёрдам, иш ҳақини олдиндан олиш ва молиявий масалалар бўйича мурожаат бўлиб, шундан 104 та мурожаат (63%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 61 та мурожаат (37%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 22 та (фоиз ҳисобида 2,9%) уй-жой масалалар бўйича мурожаат бўлиб, шундан 7 та мурожаат (31,8%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 15 та мурожаат (68,2%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 11 та (фоиз ҳисобида 1,45%) талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ маслалалар (контракт пулини тўлаб бериш, амалиёт ўташ, дипломини қайтиб олиш) бўйича мурожаат бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилган;

- 6 та (фоиз ҳисобида 0,8%) раҳбар ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 2 та мурожаат (33,3%) юзасидан тушунтириш берилган ва қолган 4 та мурожаат (66,7%) кўрилмасдан қайтариб юборилган;

- 1 та (фоиз ҳисобида 0,13%) мурожаат анониммурожаат деб топилган;

- 37 та (фоиз ҳисобида 4,9%) бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, шундан 12 та мурожаат (32,4%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 23 та мурожаат (62,2%) юзасидан тушунтириш берилган ва қолган 2 та мурожаат (5,4%) кўрилмасдан қайтариб юборилган.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз