» “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида Наврўз байрами тадбирлари

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида Наврўз байрами тадбирлари

Автор: info от 14-03-2017, 14:49

Ҳар йили шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асл миллий, энг ардоқли байрам Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч олиб келади.

Табиат уйғониб, борлиқ ям-яшил тусга кирган, кўнгилда эзгу ниятлар куртак ёзган кунларда мазкур бебаҳо айёмни соғинганимизни теран англаймиз.

Наврўз нафақат яшариш ва янгиланиш айёми, шу билан бирга, она Ватанга наф келтириш, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишдек улуғвор ниятларни рўёбга чиқариш шодиёнаси сифатида ҳам қадрлидир.

          Давлатимиз рахбарининг 2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорларида таъкидланганидек, азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи оламни барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.

            Ушбу байрам муносабати билан айни пайтда мамалакатимизнинг барча худудларида, шахар ва қишлоқларида  бўлганидек “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида ҳам белгиланган режа асосида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.Шу йилининг  11-12 март кунлари кўп минг сонли жамоада умумхалқ ҳашарлари  ташкил қилиниб, жамият тасарруфида бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Байрам муносабати билан 12 март куни жамиятнинг Қултоқ, Помуқ,  Алан конлари ишчилар шахарчасида байрам тадбири ҳамда спортнинг волейбол туридан мусобақалар ташкил қилинди. Ушбу конларнинг ишчи-ходимлари учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, санъаткорлар ижросида байрамни мадх этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.Спортнинг волейбол тури бўйича ташкил қилинган жамият биринчилиги мусобақаларида жамиятнинг барча мажмуа, кон, цех жамоалари фаол иштирок этишди.

Мусобақа ғолибларига жамият маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси , “Машъал” ССК ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан мусобақа кўчма кубоги, эсдалик совғалар ҳамда мусобақа дипломлари топширилди.

            Наврўз шукуҳи жамиятнинг таркибий тузилмаларида кўтаринки кайфиятда  давом этмоқда.

 

Жамият маъмурияти

 

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари
“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятида  Наврўз байрами тадбирлари

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз