» “Ёш алангачи” болалар оромгохини ёзги мавсумга тайёрланмоқда.

“Ёш алангачи” болалар оромгохини ёзги мавсумга тайёрланмоқда.

Автор: info от 6-04-2017, 16:41

Ўсиб келаётган ёшларимизни она халқимизнинг бебаҳо маънавий меросидан мунтазам ва тўлақонли баҳраманд бўлиши, уларнинг ҳам миллий, ҳам замонавий маънавий муҳитда камол топиши, ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук, дунёқараши теран этиб тарбиялаш,  инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини улуғлашга, халқимизнинг обрўси ва нуфузини, юртимизнинг шон-шуҳратини оширишга хизмат қилади.

Қашқадарё вилоят ҳокими ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 17.02.2017 йилдаги Х-97/02, 8-2 “с” сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш, жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгоҳини мавсумга ўз вақтида тайёрлаш ва ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ўтказиш мақсадида, “Muborakneftgaz” МЧЖ маъмуриятива касаба уюшма қўмитасининг 28-март 2017 йилдаги 42-сонли қўшма қарори ишлаб чиқилди.

2017 йилда жамият ишчи-ходимлари фарзандларини мазмунли дам олишларини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, мавсум давомида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Болаларни маънавий-маърифий муҳитдан мунтазам ва тўлақонли баҳраманд бўлишлари учун оромгох кутубхонасини бадиий ва болалар адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш, болаларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан хордиқ чиқаришлари, турли мавзуларда қизиқарли тадбирлар, спортнинг болаларга хос турлари бўйича мусобақаларини ўтказиш ва бу орқали болалар спортини оммалаштириш, болалар оромгоҳида ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат ходимлари ҳамда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш ишчи гурухнинг асосий вазифаси этиб белгилаб олинди ва бу борадаги ишлар аниқ тизимли режа асосида олиб борилмоқда.

 

 “Ёш  алангачи” болалар оромгохини ёзги мавсумга тайёрланмоқда.
 “Ёш  алангачи” болалар оромгохини ёзги мавсумга тайёрланмоқда.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз