» Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун!

Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун!

Автор: info от 24-04-2017, 18:42

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг янги самарали усул ва шаклларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

“Муборакнефтгаз”МЧЖда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонун хужжатлари талаблари доирасида мурожаатда келтириб ўтилган масаланинг асл моҳиятини ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиш ва белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан мурожаат муаллифига асослантирилган жавоб хатлари юбориш, такрорий мурожаатлар йўналишининг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида буйруқ ишлаб чиқилди.

Ушбу буйруққа биноан “Муборакнефтгаз”МЧЖ рахбарияти томонидан Жисмоний ва юридик шахсларни кунлик қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби ташкил этилди ва фаолият олиб бормоқда.    

Жамиятимиз рахбарияти 2017 йилнинг 1 чорак мобайнида 547 та оғзаки, 143 та ёзма ва 69 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ўз вақтида хар бир  мурожаат муаллифи билан мулоқат қилиниб муоммаларини бартараф этилишида кумаклашилди.

 Энг муҳими, инсонларни кўпдан бери ўйлантириб келаётган муаммолар шу жойининг ўзида хал этилмоқда ҳамда таклиф ва тавсиялар берилмоқда. 

 

Жамият маъмурияти

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз