» “Муборакнефтгаз” МЧЖ нинг ММҚ ва ХТХ да олиб борилаётган ишлар

“Муборакнефтгаз” МЧЖ нинг ММҚ ва ХТХ да олиб борилаётган ишлар

Автор: info от 25-04-2017, 10:35

 Жамиятимизда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, саноат, ёнғин, электр, газ ва фаввора йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишидаги  ишлар Республикамизнинг  қонун ва қонун ости ҳужжатларига ҳамда  “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компаниясининг  2014 йил 5-февралдаги 32 сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими” номли  раҳбарий ҳужжат асосида олиб борилмоқда.  Жамиятимизнинг ММҚ ва ХТХ да ўқув хонаси ташкил қилинган бўлиб, ўқув қуроллари, видео аппаратуралар ҳамда кўргазмали ҳимоя воситалари асосида янги ишга кираётган ҳар бир ишчи-ходимга кириш йўриқномасини бериш вақтида уларни ишлаб чиқариш жараёни ва объектларнинг хавфлилик даражаси тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши таъминланмоқда. Бундан ташқари жамиятимизнинг ҳар бир  объектда хавфсизлик техникаси хоналари мавжуд бўлиб, ишчиларимизнинг мунтазам равишда  билимларини ошириш бўйича меҳнатни   муҳофаза   қилиш   ва   хавфсизлик   техникаси,   саноат,   ёнғин, газ, фаввора, электр хавфсизликлари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш  бўйича тиббиёт, Ўзбекистон ҳарбийлашган қисм ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда 10 соатлик ўқув дастури асосида ўқитиш ишлари ташкил этилган.

        Жамиятимизнинг ДҲК си тасдиқланган жадвал асосида объектларимизда меҳнат шароити ва хавфсизлик ҳолатларини текшириш юзасидан МЖН нинг 3-поғона текширувини ўтказиб келмоқда. Текширув жараёнида асосий эътибор жойлардаги  меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга   мослигига,   саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилиши, ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларига чалиниш ҳолатларини олдини олишга, хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга, жойлардаги МЖН нинг  I, II-поғона текширувларининг олиб борилаётганлиги, текширувларида аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминланганлигига қаратилган. 

        Жамиятимиз ишчи-ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирининг  “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” га ҳамда “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК сининг  2015 йил 16-апрелдаги  95-сонли буйруғига асосан  бирламчи ва даврий тиббий кўриклардан ўтказилмоқда. Тиббий кўрик хулосасига кўра  касаллиги аниқланган ходимларга меҳнат таътили вақтида  Республикамиздаги санаториялар ва даволаш масканларида соғлигини тиклаши учун жамиятимиз маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан барча зарур чоралар кўрилган. Бундан ташқаритиббий кўрикда касаллиги аниқланган ишчи-ходимларимизни сменага  чиқишлари олдидан қон босими ва юрак иш фаолиятини текшириб ишга чиқариш йулга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш Вазирининг 2012 йил 10-июлдаги 200-сонли буйруғи ҳамда “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК сининг 2015 йил 16-апрель кунидаги корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги   95-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг май ойида  жамиятимизнинг барча ишчи-ходимларини  даврий тиббий кўрикни замонавий тиббий аппаратуралар ва малакали тиббий ходимлар томонидан сифатли ўтказиш режалаштирилган.

 ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ 

Жамиятизда ишлаб чиқариш билан бир қаторда ёнғин хавфсизлигига ҳам катта эътибор қаратилган. Жамиятимизда 2016 йил 10-ноябрдан 2017 йил 10-январга қадар “Ёнғин хавфсизлиги 2 ойлиги” тадбири намунали ўтказилди. “Ёнғин хавфсизлиги 2 ойлиги” тадбирида барча мажмуа, кон, цех ва бўлимлардаги муҳандис-техник ва ишчи-ходимларининг иштироки юқори даражада таъминланди ва тасдиқланган тадбирлар асосида мавжуд камчиликларни бажаришга қаратилди.                                                                                                                                     

“Ёнғин хавфсизлиги 2 ойлиги”нинг якуни бўйича Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ЁХБ га қарашли “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар” номинациясида Қашқадарё вилоят миқёсида “Муборакнефтгаз”МЧЖ фахрли иккинчи эгаллади.                                                                                              

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁҲББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси қисмлари орасида “Муборакнефтгаз” МЧЖ га қарашли “Кўкдумалоқ” НГКМ ни ёнғиндан муҳофаза қилувчи 3-ҲЁХОга қарашли 10-ҲЁХҚ  Республика миқёсида фахрли 1-ўринни эгаллади.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва

 хавфсизлик техникаси хизмати

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз