» НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

Автор: info от 4-05-2017, 20:17

Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш халқимизнинг энг эзгу, энг муқаддас қадриятларидан саналади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу чин инсоний, ўзбекона қадрият янада юксакликка кўтарилди. Зеро, Республикамиз биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди, десак янглишмаган бўламиз. Соддагина ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган”.

Кекса авлодга самимий ҳурмат азал-азалдан қонимизга сингиб кетган. Жумладан, ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари пул мукофоти билан тақдирланаётгани, кекса авлод вакилларига нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий тузилмалар томонидан ҳам моддий ва маънавий кўмак берилаётгани бунга яққол мисол бўла олади. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан мамнун. Фахрийларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Меҳнат фронти фахрийси Даврон бува Рахмоновнинг яшаш шароитини яхшилаш ва ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан жамият томонидан икки хона ва бир даҳлизлик шинам уй қуроиб берилди. Бунинг учун жамият томонидан 110 000 000 сўмлик пул маблағи сарфланиб, қурилиш ишлари жамият капитал қурилиши қурувчилари томонидан бажарилди.

“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг 9-май хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги чора-тадбирларга асосан жамиятда кўп йиллар меҳнат қилган меҳнат фронти фахрийси Даврон Рахмоновнинг ҳолидан хабар олинди. Жамият томонидан 1 000 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди ва озиқ овқат махсулотлари етказиб берилди.

 

 

Касаба уюшма қўмитаси.

НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз