» ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

Автор: info от 18-03-2019, 14:35

Жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи локал ҳужжат.

“MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамиятида 2016-2018 йилларга мўлжалланган амалдаги жамоа шарномасининг 2018 йилда бажарилишини муҳокамасини ўтказиш тўғрисида жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарори тастдиқланди.

Жамиятга қарашли барча мажмуа, кон ва бўлимларда амалдаги жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши бўйича белгиланган жадвалга асосан ўтказилди.

     “MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамиятида 2019 йил 14 март куни 2016-2018 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши муҳокамасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.   

         Йиғилишда Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раиси ўринбосари Хамидов Ғофуржон Юсупович қатнашишди.

         “MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамиятида 2018 йил бўйича амалга оширилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар ҳамда 2019 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар ва белгилаб олинган режалар ҳақида жамият директори ўринбосари Жўраев Элдор Турдиевич маъруза қилди.

         Амалдаги жамоа шарномаси бандларининг бажарилиши юзасидан жамият ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси Муродов Азамат Гулмуродович маъруза қилди.

         Музокарага чиққан мажмуа ва кон бошлиқлари Қурбонов Нурулло Эрнақулович, Сатторов Рашид Қосимович, Назиров Хислат Розиқовичлар жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан ўз фикрларини билдириб қониқарли деб боҳолашди.

         2016-2018 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати янги тармоқ тариф келишуви имзолангунга қадар узайтирилди.

         Йиғилиш якунида Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ғ.Ю.Хамидов жамоа шартномасининг муҳим жиҳатлари ҳамда ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб мослашувчан жамоа шартномаларини тузиш тўғрисида маъруза қилди. 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

 

 

 

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз