» Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Автор: info от 18-05-2017, 10:41

“Muborakneftgaz” МЧЖ маъмуриятива касаба уюшма қўмитасининг 28-март 2017 йилдаги ““Ёш алангачи” болалар оромгоҳини мавсумга ўз вақтида тайёрлаш ва ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ўтказиш тўғрисидаги 42-сонли қўшма қарорига асосан оромгоҳни жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Ишчи гуруҳ томонидан тузилган нуқсонли далолатномада кўрсатилган ишларни бажариш учун жамиятга қарашли Қурилиш ва таъмирлаш участкаси жалп қилинди.Оромгоҳнинг ошхонаси замонавий таъмирланди, йиғин майдонларида замонавий брусчаткалар ётқизилди, атрофдаги панжаралар бўёқдан чиқарилиб ётоқхоналарнинг ички ва ташқи томонлари таъмирланди.Мавсум давомида оромгоҳни доимий равишда сув билан таъминлаш учун қўшимча сув ёмкостлари ўрнатилди. Оромгоҳни бадиий жиҳатдан безаш, болаларга хос расм ва баннерларни тайёрлаш ҳамда фаввораларни таъмирлаш учун мутахасислар жалб қилинди.Болаларни хавфсиз ва мароқли дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида кузатув камералари ўрнатилди, тарбия ва етакчиларнинг фаол ишлашлари ҳамда тадбирларни юқори савияда ўтишини таъминлаш учун рациялар билан таъминланди.Дам олувчи болаларни мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида тўгарак хоналири турли хил тўгарак анжомлари билан таъминланди. Оромгоҳнинг спорт майдонлари бегона ўтлардан тозаланиб болаларни спорт билан шуғулланишлари учун турли хилдаги спорт жиҳозлари ўрнатилмоқда.  

2017 йил ёзги дам олиш мавсумида болаларни мароқли ва сермазмун дам олишлари учун жамиятга қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгоҳи 20 майда мавсум давомида 2800 нафар шундан ҳар навбатда 700 нафар болаларни дам олдиришга тайёр ҳолатга олиб келиниб соғломлаштириш комиссиясига топширилади. 

 

Касаба уюшма қўмитаси

Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз