» Намунавий лойихалар бўйича қурилаётган уй-жойлар

Намунавий лойихалар бўйича қурилаётган уй-жойлар

Автор: info от 26-05-2017, 18:01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги  ПҚ-2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ва        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги “Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 363-сонли қарорларига асосан, “MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимларни яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш, уй-жойга бўлган талабларини қондириш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2017 йил республика ҳудудларида намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон баҳоли уй-жойлардан сотиб олаётган 86 нафар ишчи-ходимларнинг бошланғич бадалларини шакллантириш учун 2 189,5 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатди ҳамда шинам ва сифатли уй-жойларга эга бўлишида  ўз ҳиссасини қўшди.

Жумаладан:

- Қашқадарё вилоятидан 69 нафар ходимлар учун 1 693,5 млн.сўм;

- Бухоро вилоятидан 14 нафар ходимлар учун 386,0 млн.сўм;

- Навоий вилоятидан 2 нафар ходимлар учун 95 млн.сўм;

        - Самарқанд вилоятидан 1 нафар ходим учун 15,0 млн.сўм

Намунавий лойихалар бўйича қурилаётган уй-жойлар

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз