» Спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” кубоги Республика турнирининг туман босқичи мусобақасида жамият жамоасининг иштироки хақида

Спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” кубоги Республика турнирининг туман босқичи мусобақасида жамият жамоасининг иштироки хақида

Автор: info от 13-06-2017, 13:42

Ўзбекистон “Камолот” ЁИХ Марказий Кенгашининг корхона ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларда хизмат қилаётган хотин қизлар   ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” кубоги анъанавий Республика турнирининг туман босқичи  2017 йилнинг 09-июнь куни Муборак шахрининг Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Мусобақада Муборак туман корхона, ташкилот, муассасаларининг спортчи қизлар  жамоалари  иштирок этишди.

Турнирнинг ярим финал босқичида “Muborakneftgaz” МЧЖ спортчи қизлар терма жамоаси, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи, Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖ, Тиббий тозалик бўлими жамоалари  ўрталарида бўлиб ўтди.

Турнирнинг фахрли кубогини “Muborakneftgaz” МЧЖ хотин қизлар жамоаси   2 партия натижасига кўра 25-20, 25-22 хисобида ғолибликни қўлга киритишди ҳамда турнирнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

 

Мусобақа  якунида  “Muborakneftgaz” МЧЖ жамоаси  энг тартибли жамоа деб топилиб, турнирнинг биринчи даражали дипломи, турнир кубоги ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

 

“Muborakneftgaz” МЧЖ

“Камолот” ЁИХ

 “Машъал”ССК

Спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” кубоги Республика турнирининг туман босқичи    мусобақасида жамият жамоасининг иштироки хақида

Спортнинг волейбол тури бўйича “Камолот олтин тўпи” кубоги Республика турнирининг туман босқичи    мусобақасида жамият жамоасининг иштироки хақида

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз