» СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ.

СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ.

Автор: info от 20-06-2017, 15:15

      “Muborakneftgaz” МЧЖ маъмуриятива касаба уюшма қўмитасининг 28-март 2017 йилдаги ““Ёш алангачи” болалар оромгоҳини мавсумга ўз вақтида тайёрлаш ва ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ўтказиш тўғрисидаги 42-сонли қўшма қарорига асосан барча тайёргарлик ишлари якунланди. 2017 йил 6-июндан биринчи навбатга жамиятнинг ишчи-ходимлари фарзандлари ва Муборак шаҳридаги маҳаллалардан кўмакка муҳтож оила фарзандлари ҳамда Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилди.Оромгоҳга келган ҳар бир болаларга жамиятимиз томонидан ёзги кийим бош (футболка, шортик, кепка) берилди. Бундай совға болаларнинг қувончига қувонч улашди.

 

     Болаларнинг шодон кулгуси, беғубор қийқириқлари оромгоғни янада жонлантирди. Оромгоҳга келган болалар жамоаларга қабул қилиниб олдиндан ишлаб чиқилган режага асосан тадбирларга қатнашишни бошлашди.Танишиш тадбирлари, тарбиячи-етакчиларнинг бадиий чиқишлари, очилиш маросими, спорт тадбирларининг очилиш тадбирлари, сув байрами ва турли хил интелектуал ҳамда бадиий тадбирларнинг ўтказилиши болаларга завқ улашди.Болаларни мароқли дам олдириш мақсадида вилоятдаги турли бадиий жамоалар таклиф қилинган. Болаларнинг мароқли дам олишларини ташкилллаштириш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

Касаба уюшма қўмитаси:

СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ.
СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ.
СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ.

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз