» Жамиятга келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Жамиятга келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Автор: info от 4-06-2019, 12:29

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил январ-май ойлари давомида “MUBORAKNEFTGAZ” Масъулияти чекланган жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 402 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан Ўзбекисон Республикаси Президентининг администрацияси орқали 27 та мурожаат, 131 та ёзмамурожаатва 244 та оғзаки (шундан 76 мурожаат сайёр қабул) мурожаатларни ташкил этди. Улар  қуйидагилар:

- 217 та (фоиз ҳисобида 54%) ишга кириш бўйича қилинган мурожаатлар бўлиб, шундан 6 та мурожаат (2,8%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 210 та мурожаат (96,8%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 140 та (фоиз ҳисобида 34,8%) моддий ёрдам, иш ҳақини олдиндан олиш ва молиявий масалалар бўйича мурожаат бўлиб, шундан 54 та мурожаат (38,6%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган), 86 та мурожаат (61,4%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 4 та (фоиз ҳисобида 1%) уй-жой масалалар бўйича мурожаат бўлиб, шундан 2 та мурожаат (50%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган) ва 2 та мурожаат (50%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 7 та (фоиз ҳисобида 1,7%) талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ маслалалар (контракт пулини тўлаб бериш, амалиёт ўташ, дипломини қайтиб олиш) бўйича мурожаат бўлиб, шундан 1 та мурожаат (14,3%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган) ва 6 та мурожаат (85,7%) юзасидан тушунтириш берилган;

- 1 та (фоиз ҳисобида 0,25%) раҳбар ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан мурожаат бўлиб, ушбу мурожаат юзасидан тушунтириш берилган;

- 1 та (фоиз ҳисобида 0,25%) мурожаат анониммурожаат деб топилган;

- 32 та (фоиз ҳисобида 7,9%) бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, шундан 6 та мурожаат (18,75%) ижобий ҳал қилинган (қаноатлантирилган) ва 26 та мурожаат (81,25%) юзасидан тушунтириш берилган. 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз