» Ёз ўтмоқда соз

Ёз ўтмоқда соз

Автор: info от 7-06-2019, 20:10

2019 йил соғломлаштириш мавсуми жамиятимиз ишчи-ходимлар фарзандлари учун мароқли ва мазмунли ўтмоқда. 2019 йил соғломлаштириш мавсумини юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсада жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарорига асосан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Уш бу чора-тадбилар тўлақонли бажарилиб болаларнинг мароқли дам олишлари учун барча қулайликлар ва шароитлар шай қилиб қўйилди. Дам олувчиларда ватанни севиш ва унга шукроналик қилиш каби туйғуларни янада мустаҳкамлаш борасида малакали ўқитувчи ва мураббийлар жалб қилинган. Дам олиш давомида болалар бадиий ва тарихий китоблар ўқиши ва турли йўналишдаги тўгаракларга қатнашиб ўз қўллари билан тури хил буюмлар ясашлари ҳамда кийимлар тикишлари учун шароитлар яратилган. Айниқса болалар учун чора-тадбирлар режасига асосан Китоб туман маданият ва спорт бўлимининг концерт дастурлари, қўғирчоқ театрининг спектакл намоишлари турли мавзулардаги спорт ва маданий тадбирлар болаларга катта тасурот қолдирмоқда. Болаларнинг қувончи ва таассуротлари порлаб турган кўзларидан яққол кўриниб тургани кишида завқ бағишлайди. Мавсум давомида болаларнинг бир-бирлари билан танишиб ораларида ажралмас дўстлик ҳисси уйғонгани ўзаро суҳбатларидан намоён бўлмоқда. 2019 йилнинг 06 июн куни соғломлаштириш мавсумининг биринчи навбати бошланиб очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.

Очилиш маросимида қатнашган дам оловчиларнинг ота-оналари томонидан юрт тинчлиги ва ёш авлоднинг беғубор улғайишига шарт-шароитлар яратиб берганларга ўз миннатдорликларини билдирдилар. Дам олувчилар олам-олам қувонч ва тасуротлар остида жонажон лагерда дам олмоқдалар.

 

Ёз ўтмоқда соз

 

Ёз ўтмоқда соз

 

Ёз ўтмоқда соз

 

dle
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Комментарии:

Оставить комментарий
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз