Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Ибрат маърифати

Автор: info от 16-07-2016, 16:13

       Бугунги кунда терроризм хавф солмаётган бирор ҳудуд йўқ. Айни кунда дунёнинг 40 га яқин мамлакатларида ҳарбий тўқнашувлар содир бўлмоқда. Терроризм хавфи кундан-кунга улканлашиб гўёки қора булутдек ёпирилиб кириб инсоният бошига турли талофатларни ёғдирмоқда. Терроризмнинг гоҳида яширин, гоҳида ошкора хужумини турли шаклларда кўришимиз мумкин. Биргина интернетнинг турли сайтларидан ўрин олган ёвузликка даъват этувчи вайронкор ғояларни ҳисобга олсак, бу терроризмнинг яширин хавфи эканини англаймиз. 2011-йилда Америкада «Эгизаклар» биносидаги портлаш, охирги уч йил давомида Суриядаги урушлар оқибатида 250 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлгани, ҳозирда Суриянинг 6,5 миллиондан ортиқ аҳолиси қочоқ сифатида бошқа мамлакатларга чиқиб кетганини терроризмнинг очиқдан-очиқ ҳужуми деб қарасак бўлади. Терроризм билан бир қаторда кўланкасини кенг ёйиб  бораётган диний экстримизм  ҳам тобора инсонлар силласини қуритмоқда. Бир сўз билан айтганда бу офатлар бир-бири учун шароит туғдириб, вақт ўтган сайин ривож топмоқда. Шу ўринда савол туғилади: бу қандай амалга ошаяпти?! Бунга ким ёки нима замин яратаяпти?!... Ушбу саволларга жавоб берар эканмиз ўз-ўзидан “ёвуз ниятли кимсалар”, “жоҳиллар”, “террористлар”, “ақидапарастлар” ва ҳоказолар деган қўштирноқ ичидаги сўзлар пайдо бўла бошлайди. Хўш, бу қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблари кимлар?!... Жавоб топдингизми?!... Йўқми?! Умумий қилиб айтганда бу қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблари  ер юзидаги мавжудотларнинг  онглийси, тафаккур қилишга қодири- ИНСОНЛАРДИР. Сиз у биз, дўстларимиз, яқинларимиз, ер юзидаги онгли мавжудот- ИНСОН ҳисобланамиз. Фикр юритиш, ўй- ҳаёллар суриш, туйғуларни англаш, бунёдкорлик қилиш буларнинг барчаси бизларга хос фазилатлардир. Энди ўйлаб кўринг: бу фазилатларга барчамиз бирдек лойиқ бўла оляпмизми, ИНСОН деган сўзни  ҳимоя қила оляпмизми?! Ахир бизни ҳайвонот дунёсидан ажратиб турувчи мана шуларку! Барчамиз “инсоний фазилатларга лойиқ бўлмоқдамиз” деб баралла айтишимиз мумкин. Бу саволларга жавоб бериш ҳар бир инсоннинг виждонига ҳавола. Аммо юқорида айтиб ўтилган “қўштирноқ ичидаги сўз соҳиблар” и ҳақида гап кетганда улар инсоний фазилатлардан йироқдек туюлади. Арзимаган пул олиш, қорин тўйдириш, эҳтиёжларни қондириш ва аллақандай қизиқишлари билан ўзи ҳали англаб етмаган йўлларга, аниқроғи ёмон йўлларга кириб бориб, охир-оқибатда аждодларидан мерос бўлиб келаётган, бағрида ўсиб-улғайган, ота-онаси, жигарлари яшаётган ватанини сотиб “ватанпуруш”  деган номга эга  бўлиб,  барча кирдикорлари ошкор бўлган кимсаларни кўриб, дийдиёларини эшитгач табнинг хира  бўлишидан бошқа илож қолмайди.. Айни кунда бу ҳолатлар бизнинг ватанимизда ҳам тез-тез кўзга ташланиб қолмоқда.Қизиқ, бунга сабаб нима?! Юртимизда яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитларга нисбатан тўқликка-шўҳликдир. Ё бўлмаса турли жангари филм қаҳрамонлари, қўлида автомат кўтариб барчани ўзига бўйсундирган шахсларга ўхшаш истаги инсонларни шу йўлга бошлаётгандир. Балки бунга ўзимиз сабабчидирмиз?! Айбни бировдан эмас, ўзимиздан излаб кўрайликчи. Бугунги кунда терроризм, диний экстримизм, оммавий маданият каби иллатларнинг олдини олиш учун нималар қилаяпмиз ёки нималар қилишимиз керак?! Эртаю кеч қўлидан телефон туширмай, бир парча қурилмага соатлаб вақтини ажратаётган дўстларимизга эътибор бермай, телефонда нималар қилишини билмай, дўстлик вазифамизни бажармаётгандирмиз. “Телефонда бунча нима қиласан?” деган саволимизга “интернетдаман, ёзишяпман” деган жавобини олгач “яхши” деб қўйиб, “ким билан ёзишяпсан, бундоқ бир интернетга кириб ёзишишдан бошқа ишинг ҳам борми ўзи?” дея ё айта оламиз, ё йўқ!  Бу ҳақида бош қотириш балки биз учун муҳим эмасдир. Ўзимизга тўғри, ўз ишимиз аъло бўлгани биз учун кифоядир. Аммо бир нарса доимо ҳар биримизнинг ёдимизда бўлиши лозим: диний экстримизм, терроризм, оммавий маданият ривож топиб борар экан, биз мана шу жамиятда кун кечирар эканмиз бир кунмас-бир кун шу ҳуружларнинг таъсирига тушамиз. Азиз ватандош: юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, юртга садоқатли бўлиш, тинчликни қадрига етиб, бобо-бувиларимизнинг дуоларини олиш, сизу – биздан ҳам қарз ва фарз.

         Конфуции таълимотида шундай дейилган эди: “Дунёда икки ҳил инсонлар бор: ақлли инсонлар ва доно инсонлар. Ақлли инсонлар мушкул вазиятга тушишганда  ундан қутилиш йўлларини  ўйлаб топадилар. Доно инсонлар эса бундай вазиятга тушмасликка ҳаракат қиладилар.” Ушбу ҳикматдан хулоса чиқарган ҳолда бугунги хуружларни бошимиздан ўтказгандан сўнг эмас, уларнинг таъсирига тушмасдан олдин уларни бартараф этиш бўйича фикрларга эга бўлишимиз лозим.  Бугун биз яшаётган ХХI аср- глобаллашув, ахборот, юксак технологиялар асри.  Мамлакатлар ҳудудини зирхли техникалар билан  эгаллаш тўғрисидагина эмас, балки инсон қалби ва онгини забт этишнинг янги йўналишларини кашф этиш борасида кўп бош қотирилаётган аср. Тез суратлар билан ривожланиб бораётган бу асрда терроризм ва диний экстримизм тарқалишига имконият  яратиб бераётган асосий воситаси бўлиб Интернет тизими хизмат қилмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек: “Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт махсулидан икки мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин”. Дарҳақиқат, одамлар орасида кенг тарқалган, ёшларнинг доимий ҳамроҳига айланиб, бугун четдан кириб келаётган, халқимиз, хусусан, ёшларимиз кўнглини забт этишга қаратилган маънавий таҳдидлар, 100 мингдан зиёд хавфли сайтлардан иборат бўлиб, 70-75 % и зарарли ғояларнинг ини ҳисобланмиш Интернет оммобоп ахборот воситаси  келажагимизнинг мустахкам илдизларни қўпоришга қаратилган яна бир қуролдир.  Ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, ҳаётларини мисоли ўргимчак тўридек  ўраб-чирмаб олаётган интернет тармоғи бир қарашда хавфли кўринмаслиги, аммо оқибати биз кутмаган ва ўта тахликали ходисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли барчамиз доимо огоҳ бўлмоғимиз даркор.

 Юқорида зикр этганимиздек ҳар бир тараққиёт маҳсулидан икки мақсадда фойдаланиш мумкин. Шундай экан Интернет тизимини  буткул ёмон деб айта олмаймиз. Сабаби интернет тизими орқали истаган маълумотимизга тезда эга бўлишимиз ва вақтимизни тежашга эришишимиз мумкин. Шу сабабли ёшлар билан интернет орасидаги  алоқани узмасдан, ёшлар орасида мафкуравий иммунететни кучайтиришимиз, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз керак. Ҳар бир ёш авлод, ҳар бир инсон фақат эзгулик, ўзи учун керак бўладиган маълумотларга эга бўлиш йўлида интернетдан фойдаланиши ва компютерни ўзини билим олиши учун йўналтира билиши лозим. Бу борада ота – оналар ва таълим муассасасидаги ўқитувчилар кўпроқ назоратга олишларига масъулдирлар.

 Шу онда бир фикрни айтиш жоизки, Чақалоқ ёруғ дунёга келганда ёмон инсон ёки террорист бўлиб туғилмайди, онгига ёмон иллатлар сингдирилмаган бўлади, минг афсуски, юқорида айтиб ўтилган ёмон иллатлар ота-она тарбиясидан ва кейинчалик оддий эътиборсизликдан бошланади.

 Таълим муассасаларида  ўтилаётган маънавият дарсларининг сифатини, асосан ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, бадиий китобларни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, ёшларнинг билим салоҳиятини ошириш, ёт ғояларга қарши курашишлари учун кўргазмалар ташкил этиш керак. Ўқувчилар “кўрдим, амал қилдим, натижага эришдим ” тамойиллари асосида билимларни мустахкамлашсин. Бадиий китобларни тарғиб этиш орқали  ёшларнинг нутқини ўстиришга, дунёқарашини, тафаккурини кенгайтиришга эришишимиз мумкин. Ёшларга “ўрган” деб эмас “ўрганишимиз керак” деб айтишимиз,  тенгдош-тенгдошга тамойили орқали ёшлар орасида тарғибот –ташвиқот ишларини кенг жорий этишимиз,  амалий ишлар, саҳнавий кўринишлар  ёрдамида турли иллатларнинг, ахборот хуружларининг мазмунини, оқибатларини кўрсатиб беришимиз, акциялар ўтказишимиз, ёшлар ташаббускорлигини  оширишимиз керак. Шу йўллар билан ёшларни ҳар қандай иллатларга қарши курашадиган, эркин фикрлайдиган инсон этиб  тарбиялашга эришса бўлади. Ёшларимиз келажакда, табиат ато этган эзгуликнинг йўқолишларига йўл қўймасликка масъулдир.

      Аждодларимизнинг буюк ишларини давом эттирувчи, халқимизнинг шонли тарихини келажакнинг порлоқ кунлари билан бирлаштирувчи ҳамда барча эзгу-мақсадларимизни рўёбга чиқаришда асосий аҳамиятни касб этувчи куч – ЁШЛАРДИР. ЁШЛАР- жисмлари орзуга тўла, қизиқишлар таъсирида  тафаккур дунёсини кенгайтириб борувчи, доимо катта эътиборга сазовор бўлаётган жамиятнинг бир бўғини. Мамлакатимизда ёшларнинг униб-ўсишлари, таълим олишлари, комил инсон бўлиб вояга етиши, эркин касб танлаши, ўз иқтидорини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилган. Биз ёшлар бунга жавобан ҳар доим собитқадам бўлишимиз, ватанимиз олдидаги бурчимизни англаб унинг тараққий этишига ҳисса қўшишимиз, XI-XV асрларда дунё ахли буюк аждодларимизни  қандай ҳурмат – эҳтиром қилган бўлса, биз -  XXI аср ёшлари ҳам мана шундай эҳтиромга сазовор бўлиб, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаб, бизга билдирилган ишончни оқлашимиз лозим. Бу йўлда барчамизниулуғ сиймоларимиз руҳи қўллаб, матонат, ирода ва зафарлар ёр бўлсин. 

  

Ҳикматли сўзлар

 

Фикрингни назорат қил,

у сўзга айланади

***

Сўзингни назорат қил,

у одатга айланади

***

Одатларингга эҳтиёт бўл,

у феълингга айланади

***

Феълингни назорат қил,

у тақдирингни белгилайди

 

 

Ватанга тош отмоқ - онага тош отмоқ демакдир

Автор: info от 8-07-2016, 12:28

Азиз ватандош албатта бизнинг Ўзбекистонимизга жон фидо қилсак арзийди. Серқуёш, серунум, осмони мусаффо, замини тинч бундай ўлкани бошқа элдан топа олмасак керак. Ватанимизнинг ана шундай тинчлигини таъминлашда уни гуллаб яшнашида барчамиз ўз хиссамизни қўшиб, унинг сарҳадларини қўриклаётган посбонларимизга куч гайрат тилаб турайлик.

Лекин, афсуски «олдингдан оққан сувни қадри йўқ» деганларидек мана шундай тинчлигимизни фаровон ҳаётимизни қадрига етмай ўзга эллардан фаровон ҳаёт қидириб кетиб, оқибатда «ўргимчак тўри»га тушиб қолаётган ёки ўз уйидаги яхши ҳаётга қаноат қилмай арзимаган пул эвазига ўз ватанини шу ўринда айтиш жоизки ватанга қўшиб оиласини фарзандларини сотишга тайёр нокас кимсалар хам учраб турибди.

 Бу кимсалар билиб билмай тиконни босиб қўйяптими йўқ, бундай одамларнинг онги паст, онги мажрух одамлардир. Наҳотки ночорлик одамни шундай пасткашлик қилишга мажбур қилса, йўқ ахир бизнинг аждодларимиз не-не кунларни бошдан кечиришмаган ахир улар ватанфурушлик қилишмаганку барча қийинчиликларга чидашган ахир ўзингиз, ўйлаб кўринг ҳозир биз қандай замонда яшаяпмиз.

Бошқа эллардан тўкин ҳаёт қидириб ўргимчак тўрига илиниб қолаётган юртдошларимиз бобоколонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўлларини ақалли бир марта бўлсада ўқиб кўришмаган бўлса керак. Бобоколонимиз ўзга элларда шох бўла туриб, ўз диёрларини қўмсаб шундай деган эдилар;

«Ўзга юртда шох бўлгунча ўз юртингда гадо бўл»  ўзга юртларга бориб ҳар ҳил йўллар билан пул топиб, оқибатда онгсизларга қўшилиб онги фикри бузилиб манқуртга айланиб бораётган бундай нокасларни ватандош, юртдош дейишга ҳам одам жирканади. Уларнинг  кўзларига на ота-она на мурғак фарзандлари кўринади. Бир устозим айтган эдилар; «Одамнинг энг тез касал буладиган аъзоси бу - онгдир». Албатта онг турли бегона ғоялар билан бузилса, бундай онг эгасидан хар қандай разилликни кутиш мумкин. Бундай кимсаларни қилаётган ишлари ватанга тош отиш эмасми, ватанга тош отиш эса онага тош отишдир.

Азиз ватандош кўзингизни каттароқ очинг, уйғонинг наҳотки юртимизда бўлиб ўтаётган янгиликлар, енгилликлар, ютуқлар, кенг қамровли имкониятлар кўзингизга кўринмаяпти.

Юртбошимизни шарофати билан барча соҳага кенг қамровли имкониятлар яратилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўлга қўйилиб ишингиз олға юрмоқда. Азиз ватандош онги бузуқ манқуртларга қўшилиб, эртанги кунингизни ўйламай ватанфурушлик қилманг.

      Мухтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маърузасида: «Одамларнинг онги тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар уларнинг ён-атрофидаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганлигини таъкидлаш лозим». Ахир ўйлаб кўринг, сизга ишонч билдирилмоқда. Бу ишончни оқлаш эса барчамизнинг зиммамизга юклатилган маъсулиятдир. Инсон ҳаётга бир бора келар экан, келинг ҳаётимизни фақат яхшилик қилишга, ватан, унинг эртанги равнақи учун ёниб яшашга сарфлайлик.

Тинчлик олий неъмат

Автор: info от 24-06-2016, 19:59

     2016 йил 17 июнь куни  «Муборакнефтгаз» МЧЖда Қашқадарё  Вилоят прокуратураси  ҳузуридаги  Вилоят  департаменти ходимлари  ва  Муборак туман прокуратураси ходимлари томонидан жамият муҳандис-техник ва ишчи ходимлари иштирокида «Тинчлигимиз олий неъмат» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Мустақил юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, тинчликнинг улуғ неъмат эканлиги тушунтирилиб, барча ишчи ходимларимизни оилада, маҳаллаларда, иш  жойларида  атрофда  содир бўлаётган воқеалардан огоҳ бўлишга маъсул эканликлари тушунтирилиб, шу мавзуда ҳаётий мисоллар, маълумот бериб ўтилди.

       Давра суҳбати давомида соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган «Тинчлик олий неъмат»  деб номланган видеолавҳа намойиш этилди.

"Муборакнефтгаз" МЧЖ га қарашли “Ёш алангачи” болалар оромгоҳида 2016 йил болаларни ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсуми бошланди.

Автор: info от 10-06-2016, 10:25

2016 йилги  болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва  соғломлаштириш  мавсуми  «Муборакнефтгаз» МЧЖ  га қарашли  «Ёш алангачи» болалар  оромгоҳида  ҳар  галгидан кўтаринки  руҳда  бошланди.  Оромгоҳ ўз бағрига олган  700  нафар  болажонларга, мароқли  дам олишлари  учун барча имконият ва қулайликлар  яратилиб,  2016  йил “Соғлом она ва бола йили” давлат  дастури  доирасида  ҳамда  мустақиллигимизнинг 25 йиллигига  бағишланган  турли  маданий-маърифий  спорт, кўнгилочар  тадбирлар  режалаштирилган.

9 июнь куни  “Биз буюк  юрт фарзандларимиз” шиори остида театрлаштирилган  мусиқий  дастур асосида  оромгоҳнинг  тантанали очилиши маросими  бўлиб ўтди.

Байрамда ўзга сайёрадан келган  меҳмонларга  болажонлар  Ўзбекистон ҳақида  жўшиб  сўзлаб беришди, суҳбат  шўх куй  қўшиқ  ва рақсларга  уланиб  кетди, Ўзга сайёраликлар  бу юртни,  оромгоҳни мақтаб, болажонлар билан  бирга ўйнаб кулдилар. Ўзга сайёрадан келган меҳмонлар бахтли болалик завқини суришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бераётган жаннатмакон юрт раҳнамосига ўз ташаккурларини изҳор этишди.   

        Тадбир  иштирокчилари  ҳар  бир  чиқишлари  орқали  дам олишлари учун уларга оромгохда   шундай қулайликлар, дам олиш жойлари яратиб берган “Муборакнефтгаз” МЧЖ раҳбарияти ва масъул ходимларига миннатдорчилик билдириб, муҳтарам президентимиз И.А.Каримовнинг келажак авлодларга билдирган ишончларини оқлаб, келажаги буюк юрт қуриш учун бор куч-ғайратларини сарф қилишларини билдиришди.

 

Oромгоҳ  маъмурияти

 

"Муборакнефтгаз" МЧЖ  га  қарашли   “Ёш  алангачи”  болалар оромгоҳида 2016 йил болаларни ёзги дам олиш  ва соғломлаштириш мавсуми  бошланди.

 

"Муборакнефтгаз" МЧЖ  га  қарашли   “Ёш  алангачи”  болалар оромгоҳида 2016 йил болаларни ёзги дам олиш  ва соғломлаштириш мавсуми  бошланди.

 

"Муборакнефтгаз" МЧЖ  га  қарашли   “Ёш  алангачи”  болалар оромгоҳида 2016 йил болаларни ёзги дам олиш  ва соғломлаштириш мавсуми  бошланди.

 

"Муборакнефтгаз" МЧЖ  га  қарашли   “Ёш  алангачи”  болалар оромгоҳида 2016 йил болаларни ёзги дам олиш  ва соғломлаштириш мавсуми  бошланди.

 

 

1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

Автор: info от 5-06-2016, 11:38

1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

 1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи-ходимлари фарзандлари ҳамда Муборак туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи болажонлар учун “Болажон” болалар боғида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда туман санъат мактаби иқтидорли болалари томонидан ихтиро этилган кўргазмалар намойиш этилди. Мактаб ўқувчилари хамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Байрамда вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳамда Сурхондарё вилоят Маннон Уйғур номидаги  мусиқали драма театри актёрларининг саҳна кўринишлари   намойиш этилди.

 

 1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”
1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”
1- Июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

“Юксак маънавият енгилмас куч”

Автор: info от 17-05-2016, 17:35

     2016 йил май ойининг 13 кунида  Муборакнефтгаз  МЧЖда 2016 йил  Соғлом она ва соғлом бола” йили давлат дастурлари белгиланган устувор вазифалар юзасидан маьнавий соатларда ўтказиладиган маьнавий-маьрифий тадбирлар режасига биноан давра суҳбати ўтказилди.

       Давра суҳбатида Жамиятнинг муҳандис техник ходимлари, хотин қизлар, ёш  мутахассислар иштирок этишди. Сухбат даврасида Миллий ғоя  ва маьнавият тарғибот самарадорлигини ошириш Концепсиясининг асосий моҳияти ва устувор йуналишлар тўғрисида “Муборакнефтгаз” МЧЖда Корпоратив одоб-ахлоқ, (этика) кодекси унинг мазмуни мохияти тўғрисида сўз юритилиб, тушунчалар берилди. Давра суҳбати давомида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юксак маънавият енгилмас куч” асоси юзасидаги видео лавха намойиш этилди.

9 май умумхалқ байрами- “Хотира ва қадрлаш куни”

Автор: info от 11-05-2016, 10:49

9 май “Хотира ва қадрлаш куни”

    “Муборакнефтгаз” МЧЖда Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги Иккинчи Жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш туғрисидаги Фармони ижросини бажарилиши юзасидан “Инсон хотираси- боқий, қадр-қиммати- улуғ” мавзусида Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи химоячиларига бағишланган махсус маърифий-бадиий тадбир  утказилди. Тадбир иштирокчиларига  9 май умумхалқ байрами- “Хотира ва қадрлаш куни” утказилиши, шунингдек, 1941—1945 йиллар  Иккинчи жахон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан хамда уруш қатнашчилари ва ногиронларни моддий рағбатлантириш туғрисидаги фармонининг мазмун мохияти туғрисида суз юритилди.

    9 май умумхалқ байрами-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жамиятда куп йиллар мехнат қилган фахрийлар: Н.Зайниев, И.Р.Келеш, А.Абдиев, Д.Бозоров, Х.Эрниёзов, Т.Мирзаев, М.Шохимардоновлар хотирасига бағишланиб спортнинг “Мини футбол” тури буйича хотира турнири утказилди.

Огохлик - давр талаби

Автор: info от 2-05-2016, 12:15

Огохлик - давр талаби

ДИНИМИЗ ИСРОФГА КАРШИ

     Исроф динимизга каттик кораланган. Куръони  каримда  исрофнинг зарари, исрофгарнинг  мазаммати хакида бир неча ояти карималар бор. Аллох айтади: “(Бахиллик килиб) углингизни буйнингизга боглаб хам  олманг. (Исрофгарчилик  килиш  билан) уни  бутунлай  ёйиб хам  юборманг! Акс холда,  маломат  ва махрумликда  утириб  колурсиз”.

    Аллох  таоло  Куръонда  муминларнинг  сифатларини  зикр  этар  экан, уларнинг  исрофгар хам, хасис  хам  булмасликларини  баён этади. “Улар  эхсон  килганларида  исроф хам, хасислик  хам килмаслар”.

    Абдуллох ибн Аббосдан (р.а) ривоят килинади : Расулуллох соллалоху алайхи васаллам: “сени икки хислат –фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни  ичавер,  деганлар” (Имом Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садака килинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга утманглар”; “Ким хаётда тежамкор булса, зинхор кашшокликка тушмайди”. Яна бир хадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”, дейилган

    Лекин минг таассуфлар булсинки, бугунги кунга келиб аксарият холларда исрофдан сакланишга эътибор  бермаймиз, исрофгарга  айланиб колаётганимизни сезмаймиз. Деярли  куп нарса, у кимматми ёки арзон, ахамиятлими ёки ахамиятсиз, нодирми ёки сероб, олди кетига карамай бирваракайига исроф килиняпти.           Хонадонларимизда ортиб  колган  таомлар ташлаб юборилмокда. Ахлат уюмлари орасида энг азиз неъмат булмиш нон хам пайдо булгани айникса ачинарли холат.

    Туйлар, байрамлар, тантаналар ва  бошка маросимлардаги исрофгарчиликлар хакида гапирмаса хам булади. Ейишга ярокли канча неъматлар увол булиб кетади.Туй ва бошка турли маросимларни утказишда исроф ва исрофгарчиликдан эхтиёт булишимиз,пешона тери билан  топилган пул маблагларни уз жойига сарфлашимиз керак булади.Узбекистон мусулмонлари идораси уз вактида бу борада чикарган фатвосига амал килишимиз лозим.

    Исрофнинг катта-кичиги йук. Ном чикариш, обру козониш, бошкалардан устун ёки пулдор эканини курсатиш, зиёфат ва маросимларни бошкаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиким килиш хам исрофнинг куринишларидандир.

    Хамма ишда меъёр яхши, муътадиллик яхши. Менга бойлик бериб куйилибди, дея уни хар томонга сочавериш, айникса буюрилмаган ишларга харжлаш савоб урнига гунох эшикларини  очиб юбориши мумкин. Бунинг урнига махалладаги ночор яшаётган  бир эхтиёжманд оиланинг кам-кустини килиб бериш, укиш хаки (контракт) пулини тулай олмаётган бир талабага елка куйиб юбориш, уйланиш учун маблаг топа олмай гангиб юрган бир ёш йигитнинг мушкулини осон килиш, карзини тулай олмаётган  бир мухтожни куллаб юбориш  мумкин-ку!

    Исрофгарликнинг охири надомат билан тугайди, халокат билан якунланади. Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни коронгу булади.Пулини,молини,  бошка неъматларни хор килган киши огир кунда  узи хам хор булади. Тасаввур килинг: бир ой  тула  оч-ялангоч  одам  утирибди.Уй  совук, егани  хеч  вако  йук,  хасталарга табиб  чакиргани, дори-дармон  олгани  хам пул йук. Оила  аъзоларининг барчаси гамга гарк булган, хатто  болаларнинг кунглига шухлик сигмайди.Мана шу кунгилсиз холатнинг бош айбдори кераксиз уринга мол сарфлаган, иктисод, тежаш деган гапларни аллакачон унутиб юборган оила бошлигидир. У: “Пул  мени эмас, мен пулни топаман”, деб эртасини уйламай, топганини бехуда совурган.

   Бир  донишманд айтганидай, “Саховатли бул, аммо исроф килма,тежамкор бул, лекин бахил булма”.Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас.Тежамкор  киши  пулини керагидан ортикча сарфламайди. Пулини факат хаёти,  рузгори, эхтиёжи учун зарур булган  нарсаларгагина  харжлайди. Тежаган  киши  асло  факир  булмайди, балки  икки  дунё  саодатига  эришади. Туй ва  маросимларни  исрофсиз  утказишда  динимиз  курсатмаларига амал  килишлик, айникса,хозирги  кунда  нихоят  даражада мухим.

Гиёхвандлик - инсон хатоси

Автор: info от 2-05-2016, 11:17

 

Гиёхвандлик-инсон хатоси

 

 Хаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўй сундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади. 

     Мутахассисларнинг фикрига кўра ўртача йигирма беш йил умр кўради. Гиёхванд фақатгина ўз соғлигини йўқотилмай, балки ўз ҳатти-харакатларини ҳам назорат қила олмайди.

       Гиёхванд нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарланишни давом эттирияпти? Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар. Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёхвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб, аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

      Гиёхвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёхвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди.

      Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилиш манбаига кириш аянчли ҳолатдир.

      Барча ёш жувон, аёллар гиёхванд моддалар савдоси билан шуғулланиши, улар учун тирикчилик манбаи бўлиб, бу хаётнинг заволи бўлганлигини тушунмасликларини ачинарли ҳолдир. Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

      Гиёхвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.

      Гиёхвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган.

      Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган. Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида “Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.

      Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш яхши самара беради. Шундай экан Гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

     Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик оғир ва қийин даволанадиган касаллик ҳисобланади. Чунки гиёҳванднинг танасидаги барча аъзолар ва тизимлар шикастланади. Уларни даволаш учун узоқ муддат зарур бўлади. Даволанишнинг мураккаблиги шундаки, тиббий йўл билан жисмоний боғлиқни йўқотиш мумкин, руҳий боғликни эса тиббий йўл билан бартараф этиш мушкул.

ЧАҚИРИЛМАГАН МЕҲМОННИНГ “ХУРМАЧА” ҚИЛИҚЛАРИ.

Автор: info от 21-04-2016, 20:51

“Оммавий маданият” деган ниқоб остида аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамларни ташвишга солмоқда.

Ислом Каримов.                                                                                                                      

 ЧАҚИРИЛМАГАН  МЕҲМОННИНГ “ХУРМАЧА” ҚИЛИҚЛАРИ.

  “Қуёш шарқдан чиқади” дейишади, алломаларимиз. Шу боис, европаликлар “Нур шарқдан келади” деб бежиз айтишмаган. Ҳақиқатдан ҳам, қадимда Шарқ илм-фан соҳасида ҳам, аҳлоқ-одобда ҳам, маънавиятда ҳам дунё тамаддунига беқиёс таъсир ўтказиб келган.

        Бугунги кунда, маънавий оламимизга “чақирилмаган меҳмон” сифатида ташриф буюрган “оммавий маданият” нинг асл мақсади эндигина ҳаётга қадам қўяётган ёшларимизнинг қалбини эгаллаш орқали, уларнинг маънавий дунёсини ғорат қилиш, ўз миллати қадриятларини менсимайдиган “дунё фуқароси”га айлантиришдан иборатдир. Ўз миллати қадриятларини менсимайдиган одам осонгина манқуртга айланади. Манқуртда эса на имон, на эътиқод ва на ғурур бор.

    Ҳохлаймизми, йўқми бугунги глобаллашув замонида инсон онги-тафаккури бўлмиш йигирма биринчи аср технологиялари миллионлаб одамлариннг ақлу-ҳушини олиб қўйгани сир эмас. Минглаб ёшларимиз ўзларининг кундалик ҳаётларини интернетсиз тасаввур қила олишмайди. Хақиқатда бугунги кунда фойдаланувчиларнинг сони кундан-кун ошиб бораётганини назарда тутсак, бу бизни ташвишга солмай қўймайди, албатта.    

Интернет бугунги кунда ахборот маконининг муҳим бўғинига айланган. Унга жойлаштирилган сайтлар орқали ёшларимиз тезкор ахборот олиш, жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлиш, дўстлар орттириш ва улар билан қизғин мулоқот қилиш имкониятига эгадирлар. Афсуски, ундан ёвуз мақсадларни амалга ошириш қуроли сифатида фойдаланаётган кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида инсонларнинг маънавий оламига ҳужум қилишмоқда. Маълумотларга қараганда, дунё мамлакатларининг айрим қўштирноқ ичидаги давлатлари  бошқа давлатлар тинчлигига раҳна солувчи қўпорувчилик ишлари билан шуғулланишар экан. Улар орқали интернет тизимига юзлаб маънавиятсизликни, шаҳвонийликни тарғиб қилувчи сайтлар жойлаштирилган.

          Натижада, компьютер ўйинларининг аксариятини зўравонликни, ёвузликни ҳамда  жангариликни тарғиб этувчи сайтларни ташкил этади.    

Сир эмас, ғарб маданияти ниқобида юртимизга кириб келаётган ва ёшларимиз келажагига таҳдид солаётган зўравонлик, гиёҳвандлик, жангарилик, беҳаёлик, тажовузкорлик каби иллатлар ғайри аҳлоқий одатларнинг оммавий ахборот воситалари, журналлар, китоблар, рок мусиқа каби турли хил маҳсулотларнинг интернет орқали кириб келиши ва тарғиб қилиниши менталитетимизга, шарқона қадриятларимизга путур етказиши кундай равшан. Афсуски, бугун биз уларнинг аччиқ меваларини ҳам тотиб улгурдик.               

         Ҳа, азизлар “Оммавий маданият” намоёндаларининг асл мақсади аҳлоқсизлик ва маданиятсизликнинг тарғиб этишаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, ёшларимизни ана шундай ёвуз кучлар қурбонига айланиб қолишларидан сақлаб қолиш мумкинми? деган саволни ҳар-биримиз қалбимиздан такрор-такрор ўтказишимиз керак кўринади. Ва бу саволга албатта, ҳа деган жавобни топишимиз шарт. Бунинг учун ҳар-бир ота-она ўз фарзандига, ҳар-бир устоз ва мураббий ўз шогирдига ўзи намуна бўлиши, интернет ва телефондан фойдаланишда тўғри йўл кўрсатиши, тўғри тавсиялар ва йўл-йўриқлар бериши ва албатта, уларни доимий назоратда тутиб туришлари зарур.

Афсуски, бу борада баъзи ота-оналар ва устозларнинг ўзлари ўрнак бўлишяпти. “Аждодларга ҳурматсизлик аҳлоқсизликнинг биринчи кўринишидир” деган иборани унутмаслигимиз лозим.

         Ривожланиш тарихи 3 минг йилликларни безаб турган халқимиз аҳлоқ-одоб, тарбия бобида ўзга бир халқ, ўзга бир давлатнинг марҳаматига муҳтож бўлмаган, бўлмайди ҳам. Чунки биз жаҳон тамаддунига ўзининг буюк қадриятлари, маънавияти билан катта ҳисса қўша олган, мустамлака йилларида ҳам ўзлигини, дини ва эътиқодини йўқотмаган халқимиз. “Анъанавий луғатимизни безаб турган “ибо”, “ҳаё”, “андиша” деган қадриятларимиз ўзга халқлар тилига таржима қилиб бўлмайдиган қадриятлар сирасига киради”, ана шундай буюк  тарихига эга ўзбек халқининг ўз менталитетига хос  қадриятларини асраб-авайлашга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.  

Бас, шундай экан, бугунги баркамол авлод “оммавий маданият” қутқуларига, сохта дабдабаларига учмасдан униб ўсишлари керак. Бунинг учун бизнинг ўз ғоямиз, ғоявий-мафкурамиз бор. У ҳам бўлса, юртбошимиз Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ белгилаб берган “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан” курашишдан иборат.     

  Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Оммавий маданият” ҳуружларидан фарзандларимизни, ёшларимизни ҳимоя қилишнинг самарали йўли уларнинг онг-тафаккурида, қалбларида кучли маънавий иммунитетни шакллантириб бориш бугуннинг кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаси эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак.

Ана шундагина, аждодлар ўгитлари ва оталар ўрнагини юракдан ҳис қилган ёшларимиз қалбида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат худдики, тошга ўйилган нақшдек муҳрланиб қолади ва албатта “оммавий маданият” нинг салбий исканжасига тушиб қолмайди.

 

Актамжон Тўраев,

“Камолот”  ЁИҲ

Муборак туманКенгаши раиси

  


 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз