Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЧАҚИРИЛМАГАН МЕҲМОННИНГ “ХУРМАЧА” ҚИЛИҚЛАРИ.

Автор: info от 21-04-2016, 20:51

“Оммавий маданият” деган ниқоб остида аҳлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамларни ташвишга солмоқда.

Ислом Каримов.                                                                                                                      

 ЧАҚИРИЛМАГАН  МЕҲМОННИНГ “ХУРМАЧА” ҚИЛИҚЛАРИ.

  “Қуёш шарқдан чиқади” дейишади, алломаларимиз. Шу боис, европаликлар “Нур шарқдан келади” деб бежиз айтишмаган. Ҳақиқатдан ҳам, қадимда Шарқ илм-фан соҳасида ҳам, аҳлоқ-одобда ҳам, маънавиятда ҳам дунё тамаддунига беқиёс таъсир ўтказиб келган.

        Бугунги кунда, маънавий оламимизга “чақирилмаган меҳмон” сифатида ташриф буюрган “оммавий маданият” нинг асл мақсади эндигина ҳаётга қадам қўяётган ёшларимизнинг қалбини эгаллаш орқали, уларнинг маънавий дунёсини ғорат қилиш, ўз миллати қадриятларини менсимайдиган “дунё фуқароси”га айлантиришдан иборатдир. Ўз миллати қадриятларини менсимайдиган одам осонгина манқуртга айланади. Манқуртда эса на имон, на эътиқод ва на ғурур бор.

    Ҳохлаймизми, йўқми бугунги глобаллашув замонида инсон онги-тафаккури бўлмиш йигирма биринчи аср технологиялари миллионлаб одамлариннг ақлу-ҳушини олиб қўйгани сир эмас. Минглаб ёшларимиз ўзларининг кундалик ҳаётларини интернетсиз тасаввур қила олишмайди. Хақиқатда бугунги кунда фойдаланувчиларнинг сони кундан-кун ошиб бораётганини назарда тутсак, бу бизни ташвишга солмай қўймайди, албатта.    

Интернет бугунги кунда ахборот маконининг муҳим бўғинига айланган. Унга жойлаштирилган сайтлар орқали ёшларимиз тезкор ахборот олиш, жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлиш, дўстлар орттириш ва улар билан қизғин мулоқот қилиш имкониятига эгадирлар. Афсуски, ундан ёвуз мақсадларни амалга ошириш қуроли сифатида фойдаланаётган кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида инсонларнинг маънавий оламига ҳужум қилишмоқда. Маълумотларга қараганда, дунё мамлакатларининг айрим қўштирноқ ичидаги давлатлари  бошқа давлатлар тинчлигига раҳна солувчи қўпорувчилик ишлари билан шуғулланишар экан. Улар орқали интернет тизимига юзлаб маънавиятсизликни, шаҳвонийликни тарғиб қилувчи сайтлар жойлаштирилган.

          Натижада, компьютер ўйинларининг аксариятини зўравонликни, ёвузликни ҳамда  жангариликни тарғиб этувчи сайтларни ташкил этади.    

Сир эмас, ғарб маданияти ниқобида юртимизга кириб келаётган ва ёшларимиз келажагига таҳдид солаётган зўравонлик, гиёҳвандлик, жангарилик, беҳаёлик, тажовузкорлик каби иллатлар ғайри аҳлоқий одатларнинг оммавий ахборот воситалари, журналлар, китоблар, рок мусиқа каби турли хил маҳсулотларнинг интернет орқали кириб келиши ва тарғиб қилиниши менталитетимизга, шарқона қадриятларимизга путур етказиши кундай равшан. Афсуски, бугун биз уларнинг аччиқ меваларини ҳам тотиб улгурдик.               

         Ҳа, азизлар “Оммавий маданият” намоёндаларининг асл мақсади аҳлоқсизлик ва маданиятсизликнинг тарғиб этишаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, ёшларимизни ана шундай ёвуз кучлар қурбонига айланиб қолишларидан сақлаб қолиш мумкинми? деган саволни ҳар-биримиз қалбимиздан такрор-такрор ўтказишимиз керак кўринади. Ва бу саволга албатта, ҳа деган жавобни топишимиз шарт. Бунинг учун ҳар-бир ота-она ўз фарзандига, ҳар-бир устоз ва мураббий ўз шогирдига ўзи намуна бўлиши, интернет ва телефондан фойдаланишда тўғри йўл кўрсатиши, тўғри тавсиялар ва йўл-йўриқлар бериши ва албатта, уларни доимий назоратда тутиб туришлари зарур.

Афсуски, бу борада баъзи ота-оналар ва устозларнинг ўзлари ўрнак бўлишяпти. “Аждодларга ҳурматсизлик аҳлоқсизликнинг биринчи кўринишидир” деган иборани унутмаслигимиз лозим.

         Ривожланиш тарихи 3 минг йилликларни безаб турган халқимиз аҳлоқ-одоб, тарбия бобида ўзга бир халқ, ўзга бир давлатнинг марҳаматига муҳтож бўлмаган, бўлмайди ҳам. Чунки биз жаҳон тамаддунига ўзининг буюк қадриятлари, маънавияти билан катта ҳисса қўша олган, мустамлака йилларида ҳам ўзлигини, дини ва эътиқодини йўқотмаган халқимиз. “Анъанавий луғатимизни безаб турган “ибо”, “ҳаё”, “андиша” деган қадриятларимиз ўзга халқлар тилига таржима қилиб бўлмайдиган қадриятлар сирасига киради”, ана шундай буюк  тарихига эга ўзбек халқининг ўз менталитетига хос  қадриятларини асраб-авайлашга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.  

Бас, шундай экан, бугунги баркамол авлод “оммавий маданият” қутқуларига, сохта дабдабаларига учмасдан униб ўсишлари керак. Бунинг учун бизнинг ўз ғоямиз, ғоявий-мафкурамиз бор. У ҳам бўлса, юртбошимиз Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ белгилаб берган “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан” курашишдан иборат.     

  Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Оммавий маданият” ҳуружларидан фарзандларимизни, ёшларимизни ҳимоя қилишнинг самарали йўли уларнинг онг-тафаккурида, қалбларида кучли маънавий иммунитетни шакллантириб бориш бугуннинг кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаси эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак.

Ана шундагина, аждодлар ўгитлари ва оталар ўрнагини юракдан ҳис қилган ёшларимиз қалбида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат худдики, тошга ўйилган нақшдек муҳрланиб қолади ва албатта “оммавий маданият” нинг салбий исканжасига тушиб қолмайди.

 

Актамжон Тўраев,

“Камолот”  ЁИҲ

Муборак туманКенгаши раиси

  

“Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи – ходимлари ўртасида “Ажаб ханда” телевизион кўрсатуви ижодкорлари билан давра суҳбати.

Автор: info от 21-04-2016, 11:21

       2016 й апрел ойининг 20 кунида “Муборакнефтгаз” МЧЖ катта мажлислар залида шунингдек, 21-22 апрел кунларида Жамиятимизнинг Кукдумалок, Зеварда ва Жанубий Ўртабулоқ мажмуаларида Маънавият ва маърифат марказий кенгаши томонидан Жамиятда  фаолият юритаётган ёшлар ўртасида мафкуравий маънавий тарғибот ишларини олиб бориш, уларда мафкуравий имунитетни шакллантириш, ватанпарварлик хиссини кучайтиришга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

     Давра суҳбатига “Ажаб ханда” телевизион кўрсатуви муаллифи ва режиссёри сўз устаси Искандар Хамрақулов таклиф этилди.

    Искандар Хамрақулов учрашув давомида жамиятимизда меҳнат қилаётган  ишчи ходимларга ўзининг хажвий саънат номерларини намойиш этди ва ёш мутахассислар томонидан берилган турли мавзулардаги саволларига батафсил  ҳаётий мисоллар билан жавоб берди.

       Бўлиб ўтган давра суҳбатидан олинган таъсуротлар жамиятимиз ишчи ходимлар, айниқса ёш мутахассислар орасида ижобий таъсирини кўрсатиб уларда ватанга мухаббат, аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий – маданий меросларни қадрига етиш, хурмат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиб келажак авлодга етказиш борасида   маъсулиятли эканлигини хис эттирди.

Муборакнефтгаз” МЧЖ
Маънавият ва маърифат бўйича йўриқчиси:                   

Б.Н. Қаюмов

  

“Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи – ходимлари ўртасида “Ажаб ханда” телевизион кўрсатуви ижодкорлари билан давра суҳбати.
“Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи – ходимлари ўртасида “Ажаб ханда” телевизион кўрсатуви ижодкорлари билан давра суҳбати.
“Муборакнефтгаз” МЧЖ ишчи – ходимлари ўртасида “Ажаб ханда” телевизион кўрсатуви ижодкорлари билан давра суҳбати.

 
                                                                          

Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида

Автор: info от 19-01-2016, 10:38

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015йил 9-декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-4576 сонли фармони ва Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2015 йил 14-декабрдаги Х-432/12-сонли ҳамда Муборак туман ҳокимининг Х-1095/12 сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида 2016йил 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрам муносабати билан “Муборакнефтгаз” ва касаба уюшма қумитасининг қўшма қарори ишлаб чиқилди.

Қўшма қарорга асосан Қуролли кучлар хизматчиларининг 150 нафари ва туман Мудофаа ишлари бўлимининг ҳарбийлари учун “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, Муқаддас Ватан!” маъданий маърифий тадбир уюштирилиб, байрам дастурхонлари ташкил этилди.

Новости ООО «Мубарекнефтегаз»:

Автор: info от 19-01-2016, 10:29

28 декабря 2015 года  проведено совещание по итогам финансово-хозяйственной деятельности за 2015г. и  задачам на 2016 год по ООО “Мубарекнефтегаз”. На совещании участвовали представители около 40 смежных предприятий.

Проделанные работы в течение 2015 года

Автор: info от 19-01-2016, 10:24

В 2015 году по ООО “Мубарекнефтегаз”, для выполнения заданий поставленных перед предприятием, проделана определённая работа, в т.ч.:

-         Из фонда консервации введены в эксплуатацию месторождения  Шимолий Дарбоза;

-         Введена дожимная компрессорная станция на месторождении  «Алан»;

-         Введен в эксплуатацию газопровод  «УКПГ Култак-ДКС Памук»;

-         Введен в эксплуатацию газопровод  «Южный Кемачи-МГПЗ»;

-         Запущена в эксплуатацию 400 тонная холодильная установка для хранения овоще-продуктов в летний  

          период(г.Шахрисабз)

 

 

  2015 йилда 20-ноябрдан 20-декабргача Республикамизда ўтказилган «Ёнғин хавфсизлиги» ойлигида  жамиятимиз наъмунали иштирок этиб,  Қашқадарё вилояти миқёсида ўта муҳим тоифаланган корхоналар ўртасида   фахрли 1-ўринни,  Республика миқёсида эса  2-ўринни эгаллади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарори билан тасдиқланган “2013- 2017  йилларда Ўзбекистон Республикасининг  атроф мухитни мухофаза  қилиш ишлари дастури” тадбирларини хамда ушбу қарор асосида Қашкадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чораадбирларни  ижро  этилиши  юзасидан  Ўзбекистон экологик  ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган  жамоатчилик  тадбирларни ижросини таъминлашда фаол иштирок этганлиги учун “Муборакнефтгаз” МЧЖ   Ўзбекистон  Республикаси  Олий Мажлиси  конунчилик палатаси,  Ўзбекистон экологик ҳаракати ва   Ўзбекнефтгаз Миллий холдинг компаниялари томонидан МАҚТОВ ЁРЛИГИ билан  тақдирланди.

 

Реорганизация предприятия

Автор: info от 19-01-2016, 10:20

На основании решения Правления АК “Узнефтегаздобыча” от 08.06.2015 года,  УДП “Мубарекнефтегаз”  с  23 июля 2015 года реорганизовано в Общество с ограниченной ответственностью  -  ООО “Мубарекнефтегаз”.


Назад Вперед
Наверх
 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз