Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Ёз ўтмоқда соз

Автор: info от 7-06-2019, 20:10

2019 йил соғломлаштириш мавсуми жамиятимиз ишчи-ходимлар фарзандлари учун мароқли ва мазмунли ўтмоқда. 2019 йил соғломлаштириш мавсумини юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсада жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарорига асосан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жамиятга келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Автор: info от 4-06-2019, 12:29

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил январ-май ойлари давомида “MUBORAKNEFTGAZ” Масъулияти чекланган жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 402 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан Ўзбекисон Республикаси Президентининг администрацияси орқали 27 та мурожаат, 131 та ёзмамурожаатва 244 та оғзаки (шундан 76 мурожаат сайёр қабул) мурожаатларни ташкил этди. Улар  қуйидагилар:

Кекса авлодга самимий ҳурмат!

Автор: info от 8-05-2019, 19:42

Кекса авлодга самимий ҳурмат азал-азалдан қонимизга сингиб кетган. Иккинчи жахон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган эътибордан мамнун. Фахрийларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, ХИВА БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Автор: info от 6-05-2019, 16:53

“MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамияти ишчи- ходимларининг манфаатларини кўзлаб, уларнинг маънавий дунё қарашларини янада кенгайтириш, ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкиллаштириш ҳамда миллий қадриятларимиз, тарихий шаҳарлар ва тарихий обидаларга саёҳатларни уюштириш, жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий ҳаракатдаги мақсади ҳисобланади. 

МАЗМУНЛИ ДАМ –МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ, САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Автор: info от 26-04-2019, 17:42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш программаси асосида мамлакатимизда туризимни ривожлантириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар уюштириш тўғрисида”ги ПҚ-5483-сонли қарори ҳамда “MUBORAKNEFTGAZ” масъулияти чекланган жамияти ва касаба уюшма қўмитасининг 26.02.2019 йилдаги № 15-сонли қўшма қарорига асосан;  

“Амир Темур” издошлари марафони

Автор: info от 15-04-2019, 10:49

Қашқадарё вилояти хокими  З. Ш. Рўзиев томонидан 2019 йил 4 апрел куни тасдиқланган “Ахолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва оммовий  спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Амир Темур издошлари марафони” спорт тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан чора -тадбирлар дастури” га асосан 2019 йилнинг 10 апрел куни Қарши шахар Мустақиллик шох кўчасида 1-уйдан, “Ватанпарвар боғи” худудигача бўлган  масофада марафон мусобақаси ташкил этилди.

МАРОҚЛИ ДАМ –МЕҲНАТГА ҲАМДАМ!

Автор: info от 15-04-2019, 10:44

“Muborakneftgaz” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларига шароит яратиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкиллаштириш ҳамда маданий дам олишлари, юксак маънавиятли дунёқарашларини янада кенгайтиришлари мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. 

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Автор: info от 1-04-2019, 17:10

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.

ЖАМОА ШАРНОМАСИНИНГ МУҲОКАМАСИ

Автор: info от 18-03-2019, 14:35

Жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи локал ҳужжат.

Жамиятга келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Автор: info от 11-03-2019, 10:20

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг январь - февраль ойларида “MUBORAKNEFTGAZ” МЧЖга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 214 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан Ўзбекисон Республикаси Президентининг администрацияси орқали 12 та мурожаат, 53 та ёзмамурожаатва 149 та оғзаки мурожаатларни ташкил этди.


 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз