“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятда 2017 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали семинар ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Жамият директори йиғилишни олиб бориб барча ишчи ходимларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этди.