Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

«Муборакнефтгаз» МЧЖ объектларида янги технологияларни жорий этиш

Автор: info от 10-03-2017, 15:14

Ўтган 2016 йил ва жорий йилнинг икки ойи мобайнида газ ва суюқ углеводород маҳсулотларини қазиб чиқариш ва истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан жамият объектларида янги технологиялардан фойдаланиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

- «Кукдумалоқ» мажмуасидаги қатлам босимини ушлаб туриш (ППД) цехида  IAP-04818 рақамли ихтиро патенти асосида қатламга сув ҳайдаш технологияси амалга оширилмоқда;

- Конлардаги қудуқларлар маҳсулдорлигини ошириш ва қўшимча суюқуглеводород маҳсулотларини қазиб чиқариш мақсадида:

- «Антинакипин» кимёвий регенти билан қудуқлар тубига ишлов бериш;

- «Меррико» компанияси билан ҳамкорликда қудуқлар тубига кислотали ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жамиятимиз конларида «Стандарт-Прибор» МЧЖ билан ҳамкорликда электрон манометрлар бўйича ҳам синов-тажриба ишлари ўтказилмокда. 

Аёл маънавият гулшани!

Автор: info от 7-03-2017, 16:26

“Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда 8-Март “Халқаро хотин-қизлар байрами”га бағишланган байрам тантанаси ўтказилди.

 

Агар бешик ва беланчаклар узра аллалар айтилмаганда, эхтимол, дунёда бошқа қўшиқлар яратилмасди. Одамларнинг умри мазмунсиз кечарди, уларнинг хаётида шеърий ҳис-туйғулар камроқ бўларди, дунёда камроқ қахрамонликлар кўрсатиларди.

Оналар – дунёнинг энг биринчи шоиралари!

Улар ўғил қизлари қалбига шеърият уруғларини сепишади. Йиллар ўтиб бу уруғлар гул бўлиб очилади. Шу боис эркаклар энг оғир, энг ғамгин дамларда, энг қалтис лаҳзаларда онаси айтган аллаларни эсга олишади.

Биз хаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллигини биринчи навбатда барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз ва улуғлаймиз. Гўзаллик ва нафосат, мехру-мухаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг мехрибонлиги, қалб-саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига, ўз она юртига севги садоқат туйғусини сингдирадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари учун ҳар қанча эъзозласак арзийди.

“Муборакнефтгаз”МЧЖ ва касаба уюшма қўмитасининг “8-Март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида“ қўшма қарор ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар тузиб олинди. Жамиятда мехнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида 8-Март “Халқаро хотин-қизлар” байрами муносабати билан турли танловлар ўтказилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан корхонада ишлаб нафақага чиққан фахрийларни холидан хабар олиб, моддий кўмаклар берилди.

 8-Март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жамиятда маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳар бирига гуллар тақдим этилиб, байрам дастурхони ташкил қилинди. 

 

 

Жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси. 

 

 

Аёл маънавият гулшани!
Аёл маънавият гулшани!

 

“Спорт - саломатлик гарови”

Автор: info от 3-03-2017, 16:20

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт - саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказиш тўғрисида”ги 5-57 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинди.

“Muborakneftgaz” МЧЖ фаолият кўрсатаётган ишчи хизматчиларни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишларига кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммовий турларига кенг жалб этиш, жамиятда хизмат қилаётган ёшларни спортнинг оммовий турларига қизиқишларини кучайтириш, ходимларни турли хил касб касалликларидан спорт ва соғлом турмиш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш хамда жамиятда хизмат қилаётган ишчи ходимларнинг спорт ва жисмоний тарбия кундалик иш жараёнини бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларини шакиллантириш мақсадида, жамиятда хизмат қилаётган ишчи хизматчилар ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида 26-27 январ кунлари Жамият спартакиадаси бўлиб ўтди.

Жамият тасаруфидаги мажмуа, кон, цех-участкаларида хизмат қилаётган спортчи ходимлар ўртасида ташкил қилинган спартакиадада биринчилигни қўлга киритган спортчи ходимлар стол теннис бўйича Техника таъминоти ва маркетинг бўлими мухандислари Худойбердиев Эргаш ва шахмат бўйича Сапаров Низомлар ҳамда волейбол бўйича Марказий лаборатория қизлари жамоаси туман миқёсида бўлиб ўтадиган спартакиадада иштирок этиш учун  йўлланмани қўлга киритишди.

“Спорт - саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган спартакиаданинг туман босқичи 22 феврал куни Муборак шаҳар “Ахборот технологияси ва унга хизмат кўрсатиш” коллежи спорт мажмуасида бўлиб ўтди ва жамият шарафини химоя қилган спортчилар фахрли ўринларни эгаллашди.

Жамият ишчи-ходимларининг саломатликларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича доимий равишда касаба уюшма қўмитаси ва “Машъал” ССК томонидан мусобоқалар ҳамда спорт тадбирлари  ўтказиб келинмоқда.

 

Жамият Касаба уюшма қумитаси

 

 

 

 





   

 

 

                  


 

 

 

 

 

 


  

 

 

 

Зиёдан тушаётган зулмат

Автор: info от 6-02-2017, 11:32

«Илму маърифат инсонни юксакка кўтаради. ХХIасрда, мен ишонаман, маданият учун, илму маърифат учун жонини берадиганва буни ҳаётининг асосий мақсади қилиб қўядиган янги авлод пайдо бўлади. Биз ана шу авлод учун яшаяпмиз».

                                                                         Ислом Каримов.

 

Бугунги кунда терроризм хавф солмаётган бирор ҳудуд йўқ. Айни кунда дунёнинг 40 га яқин мамлакатларида ҳарбий тўқнашувлар содир бўлмоқда. Терроризм хавфи кундан-кунга улканлашиб гўёки қора булутдек ёпирилиб кириб инсоният бошига турли талофатларни ёғдирмоқда. Терроризмнинг гоҳида яширин, гоҳида ошкора хужумини турли шаклларда кўришимиз мумкин. Биргина интернетнинг турли сайтларидан ўрин олган ёвузликка даъват этувчи вайронкор ғояларни ҳисобга олсак, бу терроризмнинг яширин хавфи эканини англаймиз. 2011-йилда Америкада «Эгизаклар» биносидаги портлаш, охирги уч йил давомида Суриядаги урушлар оқибатида 250 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлгани, ҳозирда Суриянинг 6,5 миллиондан ортиқ аҳолиси қочоқ сифатида бошқа мамлакатларга чиқиб кетганини терроризмнинг очиқдан-очиқ ҳужуми деб қарасак бўлади. Бутун дунёга ўзининг турли йўллар билан қора ёмғирларини ёғдираётган террористлар ўз маслакдошларини ҳали онги шаклланиб улгурмаган  ёшлар орасидан излаши бугуннинг яна бир оғриқли нуқтасига айланган. Терроризмнинг ўчоғли нуқталаридан бири айни вақтда Афғонистон саналса, бу ўчоқларга олов қалаётган давлат сифатида АҚШни кўришимиз мумкин. Афғонистондаги турли хил толибон гуруҳларнинг узоқ йиллар давомида катта тайёргарлик кўраётганлиги, асосан она сути оғзидан кетмаган ёшларни жалб этиши, Афғонистоннинг нафақат қурол-яроғ билан балки, турли кўринишдаги оғулар билан ҳам ёшларни захарлаши, ўз мақсадлари йўлида динни ниқоб қилиб олишлари фожиали ва аянчли ҳодисаларга сабаб бўлишлари, уларнинг дунёни эгаллаш мақсадида қилаётган ҳаракатлари ҳеч биримизга сир эмас.

                Ўз номи билан дунёни зир титратаётган бу қора қузғун терроризм туфайли ҳозирда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ бола вафот этмоқда, 1 миллиард нафардан ортиқ одамлар саводсиз, шундан аксариятини болалар ташкил қилади. Бу ҳолат эса дунёни эгаллашга интилаётган террорчилар ҳаракатига янада фойда бермоқда, яъни террористлар саводсиз кишиларни ва ёш болаларни ўз мақсадлари йўлида қуролга айлантиришмоқда.

Бугун Ўзбекистонда ёшлар тарбияси, таълимидаги ислоҳотлар тўғрисида қолаверса, баркамол авлодни терроризм қутқусидан асраш мақсадида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бизда мактабларда бепул таълим берилиши, Ўзбекистон аҳолисининг умумий саводхонлик даражаси 99,34 фоизга етган ҳамда 2012-2015 йиллар давомида халқаро фан олимпиадаларида ёшларимиз 110 та медални қўлга киритганлиги фикримизнинг исботидир. Мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, болалар спортини ривожлантириш, мусиқа мактабларини бунёд этиш, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини такомиллаштириш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш, «Камалак юлдузлари», «Юрт келажаги» каби танловларни таъсис этиш, қўйингки жамият ривожи мамлакатимиз тараққиёти билан боғлиқ барча мақсад ва интилишлар асосида комил инсон, баркамол авлод тарбияси ётади.

ХХI аср – глобаллашув, ахборот, юксак технологиялар асри. Мамлакатлар ҳудудини зирҳли техникалар билан эгаллаш тўғрисидагина эмас, балки инсон қалби ва онгини забт этишнинг янги йўналишларини кашф этиш борасида бош қотирилаётган аср. Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш керакки, одамлар орасида кенг тарқалган, ёшларнинг доимий ҳамроҳига айланиб, бугун четдан кириб келаётган, халқимиз, хусусан, ёшларимиз кўнглини забт этишга қаратилган маънавий таҳдидлар, 100 дан зиёд хавфли сайтлардан иборат бўлиб, 70-75% и зарарли ғояларнинг ини ҳисобланмиш ИНТЕРНЕТ оммабоп ахборот воситаси келажагимизнинг мустаҳкам илдизларини қўпоришга қаратилган яна бир қуролдир. Даврдаги бир янгилик диққатимни тортди. Швецариялик бир кимса совуқ қуроллар билан коллежга ҳужум уюштиради ва бу ҳужум икки инсоннинг ҳаётига хавф солади. Янгиликларда қайд этилишича 21 ёшлардаги бу киши «Юлдузлар жанги» филмидан таъсирлариб кийинган жангари бўлган. Бугунги кунда бу каби ноҳуш ҳолатларни чет эл янгиликларида тез-тез эшитардик. Бироқ, Ўзбекистон телеканалида кўрсатилган «Сўқирнинг пушаймони» кўрсатувидаги Фирдавс Салимовнинг қилган қилмиши ҳаммасидан ошиб тушди. Унинг мактаб, боғча, коллежларнинг пештоқларига илиб кетган Сурия давлати байроқлари ватанига бўлган ҳиёнатини турли таъсирлар остида мафкураси бузилганини намоён этди. Бу эса бизнинг жуда ҳам оғриқли ҳатто йирингли нуқтамизга айланди десак янглишмаймиз. Ватандош бўлишга нолойиқ бўлган бу каби разил кимсалар қилмишини ўзини Ўзбекистонликман, шу она ватан учун яшаяпман деган ҳеч бир киши оқламайди. Фирдавс Салимов бу қилмиши билан ўз она ватанини, ўзи улғайган «олтин бешиг»ини топтади. Алдашга бола яхши деганларидек, ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, ҳаётларини мисоли ўргимчак тўридек ўраб-чирмаб олаётган интернет тармоғи бир қарашда хавфли кўринмаслиги аммо, оқибати биз кутмаган ва ўта таҳликали ҳодисани келтириб чиқариши мумкин: террорчилик, одам савдоси, хоинлик. Ҳар йили дунёда 4 миллионга яқин киши одам савдосидан жабр кўрмоқда. Жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва вояга етмаганлар ташкил қилади. Машҳур файласуф Кайковус ўзининг «Қобуснома» асарида ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён этган: «Душманлардан қўрқма-нари борса улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма-нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ-улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туришлари туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади». Шунинг учун ҳам: «Огоҳ бўлинг одамлар»-деган даъват ҳамиша бонг ургандек янграб туриши керак.

Биз буюк мўътабар замин, улуғ аждодларнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг фарзандларимиз. ХI-XV асрларда маърифатли дунё Бухорийлар, Фарғонийлар, Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбекларни қанчалик иззат-икром қилган бўлса, ХХI-асрда биз халқимиз, миллатимизга нисбатан ана шундай эҳтиромни қайтадан қўлга киритишимиз керак. Ўша улуғ аждодларимиз асос солган ва оламга донг таратган илмий мактабларни замонавий шаклда қайтадан тиклашимиз лозим.

Бир боғнинг обод бўлишида ҳатто чумолинингда ҳиссаси бор, дейдилар. Ғунчага гулламоқ фарздир, офтобга ҳар тонг уфққа юз кўрсатмоқ фарз. Биз учун эса ватанни севмоқ, унинг бағрида фаровон ҳаёт кечирмоқ уни юксалтирмоқ, энг муҳими бир тану бир жон бўлиб уни асрамоқ фарздир.

Айни пайтда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кечаётган бир жараёнда ватанимизнинг тез суратлар билан тараққий этиши Колумбия университетининг «Бутунжаҳон бахт индекси» рейтингида Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонада, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида эса биринчи қайд этилган. «World Economic Forum» иқтисодиёти энг тез ривожланаётган 13 давлат номини эълон қилди. Жаҳон банкининг «Global iqtisodiy taraqqiyot» прогнозига кўра, 2014-2017 йилгача бўлган даврда йиллик ўсиш даражаси юқори бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилган. Кейинги уч йил мобайнида мусиқа ва санъат соҳасида ўтказилган халқаро кўрик-танловларда 530 дан зиёд Ўзбекистонлик ўқувчи ва талабалар ғолиб бўлди. Ўзбекистонда 2 миллиондан ортиқ болалар спортнинг 30 тури бўйича мунтазам шуғулланмоқда. 2012-2015 йилларда 1900 га яқин спортчи ёшларимиз халқаро мусобақаларда ғалаба қозонди. Юртбошимиз таъкидлаганидек: «Ноёб инсоний фазилатга, юксак маънавиятга эга бўлган халқ ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмайди, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади».

        Дунёда эллар, мамлакатлар кўп, лекин аждодларимизнинг уйғоқ руҳи кезиб юрган макон, уларнинг нафаси уфуриб турган тупроқ-Ўзбекистон ягона. Бу бизнинг олтин бешигимиз, бизга аталган ҳалол насиба! У бизга тангри томонидан берилган энг улуғ, энг муқаддас туҳфа. Ватанни ким асрайди? Қонида, жонида Ватан дея Широқ,Тўмарислар шивирлаб турган қалблар! Буюк ватандошимиз Фузулий шундай деганди: «Менинг битта ҳаётим бор, борди-ю, мингта ҳаётимга эга бўлган тақдиримда ҳам, ҳаммасини Ватанимга сарфлаган бўлур эдим».

ТАРИФЫ НА ТРАНСПОРТИРОВКУ ПРИРОДНОГО ГАЗА И ГАЗОВОГО КОНДЕНСАТА ВВОДЯТСЯ В ДЕЙСТВИЕ С 1 ФЕВРАЛЯ 2017 ГОДА.

Автор: info от 18-01-2017, 19:23

ТАРИФЫ НА ТРАНСПОРТИРОВКУ ПРИРОДНОГО ГАЗА И ГАЗОВОГО КОНДЕНСАТА

Вводятся в действие с 1 февраля 2017 года

 В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О естественных монополиях» (статья 7 абзац 4) настоящие цены вводятся с          1 февраля 2017 года взамен ранее утвержденных Министерством финансов Республики Узбекистан (реестр № 19-03-22-05-O'zR-127-2015 от 17 ноября 2015 года)

Общество с ограниченной ответственностью «Мубарекнефтегаз»

СООБЩАЕТ, ЧТО В СООТВЕТСТВИИ С РЕЕСТРОМ ЦЕН, УТВЕРЖДЕННЫМ МИНИСТЕРСТВОМ ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН, ОТ 18 ЯНВАРЯ 2017 ГОДА № 19-03-22-06-O'zR-5-2017 ЦЕНА НА ТРАНСПОРТИРОВКУ ПРИРОДНОГО ГАЗА И ГАЗОВОГО КОНДЕНСАТА

С 1 ФЕВРАЛЯ 2017 ГОДА

УСТАНАВЛИВАЕТСЯ 7048 СУМОВ ЗА 1000 КУБ.М. НА 100 КМ С УЧЕТОМ НДС И 32016 СУМОВ ЗА            1 ТОННУ НА 100 КМ С УЧЕТОМ НДС

 

Примечание:

 

С введением в действие настоящей цены на транспортировку природного газа и газового конденсата, реестр цены на транспортировку газового конденсата от 17 ноября 2015 года № 19-03-22-05-O'zR-127-2015 утрачивает силу.

Ватан улуғ-Бурчи муқаддас! 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”

Автор: info от 16-01-2017, 18:17

“Муборакнефтгаз”МЧЖда 2017 йил 13 январ куни Ўзбекистон Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Жамият томонидан ташкил этилган тадбирда жамиятга қарашли иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилаётган харбий қисмлар аскарлари ва зобитлари, чегарамизнинг дахлсизлигини таъминлаб келаётган чегарачилар ҳамда Муборак туман Мудофаа бўлими шахсий тарткиблари иштирок этишди.

Тадбирда Мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самаралари ҳусусида сўз юритилди.

Байрам муносабати билан жамиятга қарашли иншоотларнинг хавфсизлиги учун алоҳида хизмат кўрсатаётган харбий ходимлар қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

        Тадбир якунида истеъдодли ёшлар ва бадиий жамоаларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Огоҳлик давр талаби.

Автор: info от 10-01-2017, 19:29

“Муборакнефтгаз” МЧЖда ижтимоий-маънавий ва диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан 2017 йил 10 январ куни ишчи ходимлар ўртасида  маънавият соати ўтказилди.

Маърифий тадбирда жамият директори Қ.Х.Қурбонов ўз маърузасида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, жамиятдаги ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстримизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига тахдид солаётганлиги сабабли бугунги кунда барчамиз огоҳ бўлишимиз зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Хозирги даврда ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлгани, улар жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олдириб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, дунёда фақат эзгуликларга чорловчи ислом динига зарар етказилиб, миллатлар орасида низо чиқаришга, бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётганлигини, энг ачинарлиси улар ўз харакатларини асослашда, ҳар бир мусулмон учун муқаддас бўлган Қуръони Каримни талқин этишни бузиб, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида диндан фойдаланиб, одамлар ўртасида нифоқ солишга уринаётганлиги, лекин улар қанчалик ҳаракат қилмасин, бизнинг Мустақил диёримизни, она юртимизни асраб авайлашга куч қудратимиз етарли эканлигини таъкидлаб ўтди.

 Тупроғи олтинга тенг она заминимизнинг, тинчликдек буюк неъматининг, мусаффо осмонининг қадрига етиш, шу заминда туғилиб ўсган, яшаётган хар бир фуқаронинг ватан ва юрт олдидаги муқаддас бурчи эканлигини тушуниб етишимиз кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

 Шунингдек 2017 йилда жамиятимизда миллий ғоя тарғиботи бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. 

 

Жамият маъмурияти.

  

Огоҳлик давр талаби.
Огоҳлик давр талаби.

“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятида 2016 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Автор: info от 28-12-2016, 17:57

27 декабр 2016 йилда “Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятининг  2016 йил асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва 2017 йилдаги энг устувор вазифалари” га бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамият директори Ш.Ж. Шамсиев жамиятнинг 2016 йилда давлат режаларини бажарилишда қилинган барча геолого - техник ва комплекс тадбирларни бажарилиши ҳамда соғлом она ва бола йили давлат дастури йўналишида бажарилган ишлар билан бир қаторда 2017 йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек сўзга жамият тасарруфидаги комплекс, кон, цех ва бўлим бошлиқлари ҳамда турдош ташкилот раҳбарлари сўзга чиқдилар. Йиғилиш иштирокчилари 2016 йилда давлат режалари кўрсаткичлари бажарилганлигини ҳисобга олиб жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

    Йиғилиш давомида давлат режаларни бажарилишида ўз ҳиссаларини қўшган фаол ишчи хизматчилари қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

 

Жамият маъмурияти.

“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятида 2016 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятида 2016 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятида 2016 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
“Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятида 2016 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

8 декабр –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Автор: info от 14-12-2016, 16:22

 Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таъкидлаганидек, “Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Шу маънода Асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Чунки уни ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда бутун халқ иштирок этади. Бир сўз билан айтганда,Конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг махсулидир.”

Дарҳақиқат, Конституция қабул қилинган кундан бошлабоқ давлатда шахснинг озод ва эркинлиги, мустақиллиги жамиятимиз ҳаётининг кўп қирралари барча жабҳаларида дастлаб давлат сиёсатида, иқтисодиётида, маданиятида ўз ифодасини кўрсата бошлади. Бунинг учун ҳар бир кишининг фикрлаш мустақиллиги сўз эркинлиги демократик қарашлар мустақиллиги қонун билан муҳофаза қилинди.

         “Муборакнефтгаз” маъсулияти чекланган жамиятда 2016  йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Жамият директори йиғилишни олиб бориб барча ишчи ходимларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этди. Конуституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш,  бозор иқтисодиёти таркибида ҳусусий мулк устиворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари  олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий қонунчилик пойдеворига айланганлиги тўғрисида тушунтирди. Жамиятдаги ҳар бир ишчи-ходимлар конституцияни яна бир бор мукаммал ўрганиб чиқиб, мазмун-моҳиятини тушуниб,  ишлаб чиқаришда ва кунлик хаётида қатъий амал қилишга чорладидар. Шундан сўнг ҳуқуқ бўлими бошлиғи ўз маърузасида  “Инсонпарварлик ва адолат тамойиллари” акс этган конституциямиз истиқлол шарофати ила қабул қилинган бўлсада аслида унинг илдизи узоқ тарихга эга эканлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

 Жамиятимизда фаолият кўрсатётган ёш мутаҳасислар сўзга чиқиб, 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юртимиз ёшларининг истеъдодини юзага чиқариш ҳамда рағбатлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтарганлиги тўғрисида гапириб, Мамлакатимизда биз ёшларнинг ҳар жихатдан пухта билим олишимиз, замонавий касб-хунар сирларини эгаллашимиз  учун барча имконият яратилган. Бу каби қулайликлардан оқилона фойдаланаётган йигит-қизлар, тенгдошларимиз ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлашмоқда. Зеро, истеъдодли ва билимдон авлод эртанги кунимиз, ёруғ келажагимизнинг ишончи ҳамда таянчи эканлиги тўғрисида фахрланиб гапирдилар.   

Жамиятга қарашли кон ва цехларда ишлайдиган мехнат жамоалари ўртасида “Ўзбекистон конституцияси барқарор конституция”, “Конституция –ҳуқуқ ва эркинлигимиз, фаравонлигимиз кафолати” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами муносабати билан ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар учун байрам дастурхонлари ташкил этилиб, санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.

 Конституция байрами муносабати билан ишлаб чиқаришда ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб алохида ўрнак кўрсатиб келаётган  жамиятимиз ишчи-ходимлари Фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

 

 Жамият маъмурияти

“Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

Автор: info от 23-11-2016, 17:02

“Муборакнефтгаз” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”да ижтимоий-маънавий ва диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида    маънавият соатларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режасига биноан Ўзбекистон Миллий Академик Драмма театри ижодкорлари Ўзбекистон Халқ артисти, Ёқуб Ахмедов, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Мақсудовлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатида халқимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан босиб ўтилган хаёт йўллари  давомидаги эришган ижодий ютуқлари  Мустақиллик туфайли яратилган чексиз имкониятлар  сабабли эканлигини таъкидлаб ўтишди. Мустақиллик олий неъмат эканлиги уни қадрига етиш кераклиги тўғрисида давра иштирокчиларига тушунчалар беришди. Тадбир давомида  сўзга чиққан ҳар бир ижодкорлар ўз ижод наъмуналаридан, сахна асарларидан парчалар ўқиб эшиттирдилар. Шунингдек халқимиз севиб томоша қиладиган саҳна асарларининг яратилиши жараёни,  саҳна ортидаги қизиқарли воқеалар  ва бу борада актёрларнинг маъсулиятлари тўғрисида сўзлаб беришди. Жумладан  олдимизда турган энг муҳим ва долзарб вазифамиз – юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш фарзандларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий имунитетни шакиллантиришдан иборат эканлигини айтиб мазмунли тушунчалар беришди. 

Айни кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини  умумэътироф этилган демократик тамойиллар, халқаро андозалар ва миллий сайлов қонунчилиги асосида юқори савияда ташкил этиш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга қизғин хозирлик кўрилмоқда. Ушбу сайловга ҳар бир киши ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришга даъват этдилар. 

 

  Корхона маъмурияти.

  

“Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

 


       “Муборакнефтгаз” МЧЖда давра суҳбати

 

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Вы находитесь на сайте
ООО Мубарекнефтегаз