» Материалы за Январ 2016 года
Мақолаларни саралаш: сана бўйича | оммавийлик бўйича | ташриф бўйича | изоҳлар бўйича | алфавит бўйича

Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида

Автор: info от 19-01-2016, 10:38

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015йил 9-декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-4576 сонли фармони ва Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2015 йил 14-декабрдаги Х-432/12-сонли ҳамда Муборак туман ҳокимининг Х-1095/12 сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида 2016йил 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрам муносабати билан “Муборакнефтгаз” ва касаба уюшма қумитасининг қўшма қарори ишлаб чиқилди.

Қўшма қарорга асосан Қуролли кучлар хизматчиларининг 150 нафари ва туман Мудофаа ишлари бўлимининг ҳарбийлари учун “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, Муқаддас Ватан!” маъданий маърифий тадбир уюштирилиб, байрам дастурхонлари ташкил этилди.

Автор: info от 19-01-2016, 10:24

      2015 йилда 20-ноябрдан 20-декабргача Республикамизда ўтказилган «Ёнғин хавфсизлиги» ойлигида  жамиятимиз наъмунали иштирок этиб,  Қашқадарё вилояти миқёсида ўта муҳим тоифаланган корхоналар ўртасида   фахрли 1-ўринни,  Республика миқёсида эса  2-ўринни эгаллади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарори билан тасдиқланган “2013- 2017  йилларда Ўзбекистон Республикасининг  атроф мухитни мухофаза  қилиш ишлари дастури” тадбирларини хамда ушбу қарор асосида Қашкадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чораадбирларни  ижро  этилиши  юзасидан  Ўзбекистон экологик  ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган  жамоатчилик  тадбирларни ижросини таъминлашда фаол иштирок этганлиги учун “Муборакнефтгаз” МЧЖ   Ўзбекистон  Республикаси  Олий Мажлиси  конунчилик палатаси,  Ўзбекистон экологик ҳаракати ва   Ўзбекнефтгаз Миллий холдинг компаниялари томонидан МАҚТОВ ЁРЛИГИ билан  тақдирланди.

 

Сиз Муборакнефтгаз
Унитар Шуъба корхонасига
қарашли сайтда турибсиз